UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  0 19:15Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  0 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  8 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0

Бобур Акмаловнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган “Орзулар терма жамоаси” (5-соннинг давоми) Янгиликлар

Бобур Акмаловнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган “Орзулар терма жамоаси” (5-соннинг давоми)

Аввалроқ, Бобур Акмаловнинг жаҳон юлдузларидан тузган рамзий термасини эътиборингизга хавола этгандик.

Энди эса унинг версияси бўйича ўзбекистонлик футболчилардан тузилган “Орзулар терма жамоаси” билан танишиб чиқамиз. 

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон)

Схема: 4-3-3

Дарвозабон – Павел Бугало;

Ҳимоячилар – Геннадий Денисов, Андрей Фёдоров, Улуғбек Рўзимов, Николай Ширшов;

Ярим ҳимоячилар – Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров, Олим Тиллаев;

Ҳужумчилар – Максим Шацких, Александр Гейнрих, Олег Шацких.

МУРАББИЙ: Вадим Абрамов.

Захирадагилар: Юрий Шейкин (дарвозабон), Абдусамад Дўрмонов (ҳимоячи), Мустафо Билолов (ҳимоячи), Дилмурод Назаров (ҳужумчи), Валерий Кечинов (ҳужумчи), Игор Шквирин (ҳужумчи).

Дарвозабон:

Павел Бугало (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1995-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа дарвозасини (40 ўйинда) ҳимоя қилган. Икки бора (1996, 1997) Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. Павел "Пахтакор" (1992, 1998) ва "Бунёдкор" (2008) жамоалари таркибида уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. 1993 ва 1997 йилларда "Пахтакор", 2008 йили эса "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон кубогига эга чиққан. 2002 йилда "Женис" клуби билан бирга Қозоғистон кубоги соҳиби ҳам бўлган. 


Ҳимоячилар:

Геннадий Денисов (59 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1996 йиллар давомида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 5 баҳсда майдонга тушган. "Навбаҳор" таркибида Ўзбекистон чемпионлигини (1996) қўлга киритган.

Андрей Фёдоров (48 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2006 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 65 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 бора ишғол этган. Фёдоров 65та ўйиннинг 61тасида (!) тўлиқ ўйнаган. 4та учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, ўйин давомида бошқа футболчига алмаштирилган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Улуғбек Рўзимов (2017 йил, 48 ёшида оламдан кўз юмган)  1992-1996 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 23 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 2 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. 

Николай Ширшов (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 63 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бора ишғол этган. Миллий жамоа сафида уч бора (1996, 2000, 2004) Осиё Кубогида қатнашган.


Ярим ҳимоячилар:

Сервер Жепаров (37 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 128 баҳсда (рекорд) майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 бора ишғол этган. Икки марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, 2 бора (2008, 2010) Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртликка кирган.

Миржалол Қосимов (49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 67 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 4 карра (1993, 1998, 2001, 2004) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Ўсмирлар ўртасида икки карра (1987, 1988) Европа ҳамда жаҳон (1987) чемпиони. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. Қўшимча сифатида, Қосимов “Спартак Aлания” сафида УЕФA Кубоги (ҳозирги Европа Лигаси) 1995/96 йилги мавсум саралаши доирасида “Ливерпуль” (1:2) дарвозасини жаримадан чиройли тарзда ишғол етганди.

Олим Тиллаев (49 ёш)  фаолиятини якунлаган. 1994-1999 йиллар давомида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 7 баҳсда майдонга тушган.
Олим Тиллаев фаолияти давомида “Динамо” (Самарқанд), “Пахтакор”, “Сўғдиёна”, “Бухоро”, “Дўстлик” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.


Ҳужумчилар:

Олег Шацких (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 11 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 бора ишғол этган. Термада кетма-кет (6 ўйинда 8та) гол уриш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 1995-йилдаги энг яхши футболчиси.

Максим Шацких (41 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1999-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 61 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 бора (рекорд) ишғол этган. 4 карра (2003, 2005, 2006, 2007) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. ЕЧЛ тарихида осиёлик иккинчи (11 гол билан) рақамли тўпурар. “Супер Макс” ЕЧЛда “Байер”, ПСВ, “Реал”, “Ньюкасл”, “Андерлехт”, “Ювентус”, “Рома”, “Арсенал” каби жамоалар дарвозасига тўп киритган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртликка кирган.

Александр Гейнрих (35 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 98 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 2002 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртликка кирган. Ўзбекистон (“Пахтакор”), Россия (ЦСКA) ҳамда Қозоғистон (“Aктобе”) чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган.


МУРАББИЙ:

Вадим Абрамов (57 ёш) – Ўзбекистон МТЖ ҳамда "Бунёдкор" клуби устози.  Унинг бош жамоа бошқарувидаги илк даврида (2010-2012) Ўзбекистон Осиё Кубоги-2011да тўртинчи ўринни эгаллаган. Ўзбекистоннинг 2011 ва 2019 йилдаги энг яхши мураббийи. “НБУ-Осиё” билан Ўзбекистон 1 Лигаси (2000), “Локомотив” (Тошкент) билан Ўзбекистон Кубоги (2014) ҳамда Суперкубогини (2015) қўлга киритган. 

Захирадагилар:

Юрий Шейкин (дарвозабон, 2011 йил, 47 ёшида оламдан кўз юмган) – 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. Мазкур мусобоқанинг ярим финали доирасида асосий фаворит Ж.Кореяга қарши (1:0) кечган баҳсда Шейкин  дарвозаси томон йўлланган кўплаб зарбаларни қайтариб, қаҳрамонга айланган. Терма жамоа сафида эса 7та ўйин ўтказган. 1994 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномасида 3-ўринни эгаллаган.

Мустафо Билолов (ҳимоячи, 62 ёш) – фаолиятини якунлаган. Миллий терма эамоа сафида 1992 йил давомида ҳаракат қилиб, 7та ўйинда майдонга тушган. 1992 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномасида 3-ўринни эгаллаган. 

Абдусамад Дўрмонов (ҳимоячи, 54 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1994 йиллар давомида миллий жамоа сафида ҳаракат қил ва 7 баҳсда майдонга тушган. 1994 йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. “Нефтчи” билан беш карра (1992, 1993, 1994, 1995, 2001) Ўзбекистон чемпионига айланган. 

Дилмурод Назаров (ҳужумчи, 2015 йил, 39 ёшида оламдан кўз юмган) – 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. 1995-1997 йиллар давомида миллий жамоа сафида ҳаракат қил ва 7 баҳсда майдонга тушган. Маълумот ўрнида, Назаров “Пахтакор” сафида 2 мартадан Кубок (1993, 1997) ҳамда мамлакат чемпионлигини (1992, 1998) қўлга киритган. 1995 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси сўровномасида 2-ўринни банд этган.

Валерий Кечинов (ҳужумчи, 45 ёш) – фаолиятини якунлаган. Аввалига фаолиятини Ўзбекистон МТЖ сафида бошлаб, 1992 йили учта ўйинда майдонга тушган. Кейинчалик Россия термасида ҳаракат қилган. Ўзбекистоннинг 1992 йилдаги энг яхши футболчиси. Кечинов 1992 йилда ўтказилган футбол бўйича илк мустақил Ўзбекистон чемпионатида “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган. 18 ёшли ўсмир ўша мавсум чемпионатининг энг яхши футболчиси ва тўпурарига айланди. Валерий ёш бўлишига қарамай, олий лигада 24 та гол киритишга муваффақ бўлган эди.  

Игор Шквирин (ҳужумчи, 56 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2000 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 31 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 20 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони ва мусобақанинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. “Днепр” (Украина) сафида СССР (1988), “Паханг” таркибида Малайзия (1995), “Пахтакор” сафида Ўзбекистон (1998) ҳамда “Мохун Баган” таркибида эса Ҳиндистон (2000) чемпионатларининг титулларини қўлга киритган. СССР биринчи лигаси (1990, 37 гол), Осиё ўйинлари (1994, 8 гол), Ўзбекистон чемпионати (1996, 22 гол) ҳамда Ҳиндистон миллий футбол лигасида (2000, 11 гол) тўпурар бўлган.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 2-сон. Хайрулла Ҳамидов.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 2-сон. Хайрулла Ҳамидов.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 3-сон. Диёр Имомхўжаев.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 3-сон. Диёр Имомхўжаев.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 4-сон. Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 4-сон. Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 5-сон. Бобур Акмалов.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика