UZ

Сўнгги янгиликлар

Янги лойиҳа – “Орзулар терма жамоаси”. 1-сон. Даврон Файзиев Янгиликлар

Янги лойиҳа – “Орзулар терма жамоаси”. 1-сон. Даврон Файзиев

Ассалому алайкум Championat.asia сайтининг азиз ўқувчилари. Демак, бугундан янги “Орзулар терма жамоаси” лойиҳасини йўлга қўймоқдамиз.

Унда юртимиз футболининг кўзга кўринган вакиллари (журналист, шархловчи, футболчи ва ҳ.к.) ўз талқинига кўра жаҳон ҳамда ўзбекистонлик футболчилардан иборат иккита (алоҳида алоҳида) рамзий терма жамоани тузиб чиқишади. 

Жаҳон жамоаси 1990-йилдан бошлаб, Ўзбекистон термаси эса 1992-йилдан то ҳозирги вақтга қадар фаолият олиб борган ва бораётган футболчи ҳамда мураббийлардан иборат бўлади. 

“Орзулар терма жамоаси” – 11 нафар асосий таркиб ўйинчиси, 5 захира аъзоси ҳамда бир мутахассисдан ташкил топади.

Лойиҳанинг илк сони эса таниқли спорт журналисти, маҳоратли футбол шархловчиси ҳамда ҳозирда ЎФА Матбуот ва медиа департаменти директори сифатида фаолият олиб бораётган Даврон Файзиевнинг фикр-мулоҳазалари асосида тайёрланди. 

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон)

Схема: 3-4-3

Дарвозабон – Жанлуижжи Буффон;
Ҳимоячилар – Фабио Каннаваро, Паоло Мальдини, Роберто Карлос;
Ярим ҳимоячилар – Андреас Иньеста, Дэвид Бекхэм, Зинедин Зидан, Криштиану Роналду.
Ҳужумчилар – Лионель Месси, Роналдо, Деннис Бергкамп.

Дарвозабон:

Жанлуижжи Буффон (Италия, 41 ёш) – “Ювентус” аъзоси. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра XXI аср биринчи ўн йиллигининг энг яхши посбони. 2006 йилги мундиал ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 

Ҳимоячилар:

Фабио Каннаваро (Италия, 46 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2006 йилги мундиал ғолиби. “Олтин тўп”ни қўлга киритган кам сонли ҳимоячилардан бири. 2014-йили Италия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган. 

Паоло Мальдини (Италия, 51 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири. Европа Чемпионлар Лигасининг 5 карра ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 2012-йили Италия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган. 

Роберто Карлос (Бразилия, 46 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихида тезкор рейдлари ва кучли зарбалари билан машҳур бўлган футболчи. Европа Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби. 2002 йилги мундиал бош соврини эгаси. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган.


Ярим ҳимоячилар:

Андреас Иньеста (Испания, 35 ёш) – Япониянинг “Виссел Кобе” жамоаси аъзоси. Испания футболи тарихида энг кўп титул (35та) қўлга киритган футболчи. Европа Чемпионлар Лигасининг 4 карра ғолиби. “Қизил фурия” билан икки бора (2008, 2012) Европа чемпионлигини қўлга киритган ҳамда мундиал (2010) бош соврини соҳибига айланган. УЕФА талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоадан ўрин олган. Европанинг 2012-йилдаги энг яхши футболчиси. 

Дэвид Бекхэм (Англия, 44 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихида узоқ масофага аниқ тўп оширишлари ҳамда жарима зарбалари билан танилган футболчи. Европа Чемпионлар Лигасининг 1999-йилги ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 2008-йили Англия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган. 

Зинедин Зидан (Франция, 47 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 2002-йилги ғолиби. УЕФАнинг сўнгги 50 йилдаги энг яхши футболчиси. France Football талқинига кўра Франция тарихидаги энг яхши футболчи. 1998-йил “Олтин тўп”ни қўлга киритган. ФИФА тақлинига кўра 3 марта (1998, 2000, 2001) жаҳоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. УЕФА талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоадан ўрин олган.

Криштиану Роналду (Португалия, 34 ёш) – “Ювентус” аъзоси. Футбол тарихида кўплаб рекордлар, титуллар, индивидуал совринлар соҳибига айланган ўйинчилардан бири. 


Ҳужумчилар:

Лионель Месси (Аргентина, 32 ёш) – “Барселона” аъзоси. Футбол тарихида кўплаб рекордлар, титуллар, индивидуал совринлар соҳибига айланган ўйинчилардан бири. 

Роналдо (Бразилия, 43 ёш) – фаолиятини якунлаган. Икка карра (1994, 2002) жаҳон чемпиони. 1997-йил Кубок эгалари кубоги соҳибига айланган. 2 бора (1997, 2002) “Олтин тўп” ҳамда бир марта (1997) “Олтин бутса” эгасига айланган. ФИФА тақлинига кўра 3 марта (1996, 1997, 2002) жаҳоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган.

Деннис Бергкамп (Голландия, 50 ёш) – фаолиятини якунлаган. Голландия футболи тарихида техникаси энг кучли бўлган ўйинчилардан бири. “Арсенал”нинг 2004-йилдаги олтин таркиби вакили сифатида жамоа билан мавсум давомида мағлубиятга учрамай, АПЛнинг “Олтин титули”ни қўлга киритган. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 2007-йили Англия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган.


Мураббий: Юрген Клопп (Германия, 52 ёш) – “Ливерпуль” устози. Европа Чемпионлар Лигасининг 2018/19 йилги мавсум ғолиби. 2019-йил ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган. 


Захирадагилар: 

Икер Касиляс (Испания, дарвозабон, 38 ёш) – “Порту” аъзоси. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра 5 карра жаҳоннинг энг яхши посбони. Европа Чемпионлар Лигасида 3 марта ғолиб бўлган. “Қизил фурия” билан икки бора (2008, 2012) Европа чемпионлигини қўлга киритган ҳамда мундиал (2010) бош соврини соҳибига айланган.

Карлес Пуйоль (Испания, ҳимоячи, 41 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби. 2008 йилги Европа чемпионати ҳамда 2010 йилги мундиал бош соврини эгаси. УЕФА талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоадан ўрин олган.

Роналдиньо (Бразилия, ярим ҳимоячи, 39 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихидаги техникаси энг кучли ўйинчилардан бири. 2002 йилги мундиал бош соврини эгасига айланган. Европа Чемпионлар Лигасининг 2005/06 йилги мавсум ғолиби. ФИФА тақлинига кўра 2 марта (2004, 2005) жаҳоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. 2005 йил “Олтин тўп” соҳиби бўлган.

Алессандро Дель Пьеро (Италия, ҳужумчи, 44 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 1995/96 йилги мавсум ғолиби. 2006 йилги мундиал бош соврини эгаси. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. А Сериянинг 20 мавсумида гол урган ягона футболчи. Италиянинг 2008-йилдаги энг яхши спортчиси.

Рауль Гонсалес (Испания, ҳужумчи, 42 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. Маrca нашрига кўра, Испаниянинг барча даврлардаги энг яхши футболчиси.

Мухлислар ўртасида тортишувлар кўпаймаслиги учун Месси ҳамда Роналду ҳақида ортиқча тўхталмадик. 

Даврон Файзиевнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган "Орзулар терма жамоаси" эса яқин вақтлар ичида сайтимиз орқали эълон қилинади. Бизни кузатишда давом этинг. 

P.S. Лойиҳа ҳақида фикрларингизни ёзиб қолдиринг ва унинг кейинги сони кимга аталишини хоҳлар эдингиз?


Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +38   

Фикрлар

   
16 дек 13:36:41
Музаффар Махмудов
Madridning Reali. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Статистика котта рол ўйнамиди Зидан ўйин бўйича Хавига дарс беришини кўпчилик билади
Киска килиб, Хави уйнаган клуб ва командаларга Зидан дарс беради, деб куймабсиз-да
   
26 ноя 17:29:45
Анвар Хуррамов
Сам
   
23 ноя 06:02:42
C_Puyol_05
Sanjar Sarvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sz uzi barsadan boshqa kamanda futbolini korganmisz? Barselona ni futbol koradigan muxlislari Zidan kimligini yaxshi biladi Zidan maydonni boshqarardi faqat texnika emas bekorga 50 yilni eng yaxshi futbolchisi degan nom havi faqat uzini ishini qilgan tamom Zidan bn havini solishtirish bu uzi bolmagur narsa
Zidaniyam koʻrganman. Xavi oʻzini ishini mukammal qgan oʻziz xavini oʻyinini koʻrmaganga oʻxshisz.
   
23 ноя 04:10:36
Sanjar Sarvar
C_Puyol_05 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xaviga uncha munchasi daje zidan dars beromidi xavini anpulasi bn zidanike boshqa. Sz driblingini etvatgan boʻsez futbol faqat driblingdan iboratmas. Xavi futboli qanchali aql bn oʻynardi oʻsha ranalduniniyam 1ta klasikoda 1ta chiroyli fintli pasi bn tentiratib qoʻygan.
Sz uzi barsadan boshqa kamanda futbolini korganmisz? Barselona ni futbol koradigan muxlislari Zidan kimligini yaxshi biladi Zidan maydonni boshqarardi faqat texnika emas bekorga 50 yilni eng yaxshi futbolchisi degan nom havi faqat uzini ishini qilgan tamom Zidan bn havini solishtirish bu uzi bolmagur narsa
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг