UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Омар Моманидан карикатура: Рэшфорд Моуриньюни очкосиз ўз қолдирди  2 20:13Ориги: "Клопп менга ишонч билдирганди. Бунинг тўловини тезда амалга ошириш керак эди"  4 19:58Клопп: "Ажойиб футбол, чиройли голлар ва паслар. Бу менга жуда ҳам ёқди"  7 19:41Зинченко болаликда қайси жамоада ўйнашни орзу қилганини айтди  4 19:27Кейлор Навас "Реал"дан кетгани ҳақида фикр билдирди  2 19:22Суперлига-2019. Йил рамзий терма жамоаси   27 19:11"Қора жума". "Correire dello Sport" нашри очиқдан очиқ ирқчиликка ўтди  14 18:40Карикатура: Сульшер ва Рэшфорд Моуриньюдан реванш олишди  3 18:28Вильмотс Эрон терма жамоасидан кетди  9 18:20"Наполи" Анчелоттини истеъфога чиқаришга яқин  1 18:04Карикатура: Алекс Фергюсон ва "Ливерпуль"...  9 17:57Топ-15 чемпионатлари орасида ютқазмаётган жамоалар борми?  2 17:35Ана холос. Эден Азар "Эл Класико"да иштирок этмайди  56 17:24Голлар шоусига айланган Лига кубоги финалидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:05Карикатура: "Манчестер Юнайтед" грандлардан очко тортиб олмоқда  5

Янги лойиҳа – “Орзулар терма жамоаси”. 1-сон. Даврон Файзиев Янгиликлар

Янги лойиҳа – “Орзулар терма жамоаси”. 1-сон. Даврон Файзиев

Ассалому алайкум Championat.asia сайтининг азиз ўқувчилари. Демак, бугундан янги “Орзулар терма жамоаси” лойиҳасини йўлга қўймоқдамиз.

Унда юртимиз футболининг кўзга кўринган вакиллари (журналист, шархловчи, футболчи ва ҳ.к.) ўз талқинига кўра жаҳон ҳамда ўзбекистонлик футболчилардан иборат иккита (алоҳида алоҳида) рамзий терма жамоани тузиб чиқишади. 

Жаҳон жамоаси 1990-йилдан бошлаб, Ўзбекистон термаси эса 1992-йилдан то ҳозирги вақтга қадар фаолият олиб борган ва бораётган футболчи ҳамда мураббийлардан иборат бўлади. 

“Орзулар терма жамоаси” – 11 нафар асосий таркиб ўйинчиси, 5 захира аъзоси ҳамда бир мутахассисдан ташкил топади.

Лойиҳанинг илк сони эса таниқли спорт журналисти, маҳоратли футбол шархловчиси ҳамда ҳозирда ЎФА Матбуот ва медиа департаменти директори сифатида фаолият олиб бораётган Даврон Файзиевнинг фикр-мулоҳазалари асосида тайёрланди. 

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон)

Схема: 3-4-3

Дарвозабон – Жанлуижжи Буффон;
Ҳимоячилар – Фабио Каннаваро, Паоло Мальдини, Роберто Карлос;
Ярим ҳимоячилар – Андреас Иньеста, Дэвид Бекхэм, Зинедин Зидан, Криштиану Роналду.
Ҳужумчилар – Лионель Месси, Роналдо, Деннис Бергкамп.

Дарвозабон:

Жанлуижжи Буффон (Италия, 41 ёш) – “Ювентус” аъзоси. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра XXI аср биринчи ўн йиллигининг энг яхши посбони. 2006 йилги мундиал ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 

Ҳимоячилар:

Фабио Каннаваро (Италия, 46 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2006 йилги мундиал ғолиби. “Олтин тўп”ни қўлга киритган кам сонли ҳимоячилардан бири. 2014-йили Италия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган. 

Паоло Мальдини (Италия, 51 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири. Европа Чемпионлар Лигасининг 5 карра ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 2012-йили Италия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган. 

Роберто Карлос (Бразилия, 46 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихида тезкор рейдлари ва кучли зарбалари билан машҳур бўлган футболчи. Европа Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби. 2002 йилги мундиал бош соврини эгаси. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган.


Ярим ҳимоячилар:

Андреас Иньеста (Испания, 35 ёш) – Япониянинг “Виссел Кобе” жамоаси аъзоси. Испания футболи тарихида энг кўп титул (35та) қўлга киритган футболчи. Европа Чемпионлар Лигасининг 4 карра ғолиби. “Қизил фурия” билан икки бора (2008, 2012) Европа чемпионлигини қўлга киритган ҳамда мундиал (2010) бош соврини соҳибига айланган. УЕФА талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоадан ўрин олган. Европанинг 2012-йилдаги энг яхши футболчиси. 

Дэвид Бекхэм (Англия, 44 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихида узоқ масофага аниқ тўп оширишлари ҳамда жарима зарбалари билан танилган футболчи. Европа Чемпионлар Лигасининг 1999-йилги ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 2008-йили Англия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган. 

Зинедин Зидан (Франция, 47 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 2002-йилги ғолиби. УЕФАнинг сўнгги 50 йилдаги энг яхши футболчиси. France Football талқинига кўра Франция тарихидаги энг яхши футболчи. 1998-йил “Олтин тўп”ни қўлга киритган. ФИФА тақлинига кўра 3 марта (1998, 2000, 2001) жаҳоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. УЕФА талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоадан ўрин олган.

Криштиану Роналду (Португалия, 34 ёш) – “Ювентус” аъзоси. Футбол тарихида кўплаб рекордлар, титуллар, индивидуал совринлар соҳибига айланган ўйинчилардан бири. 


Ҳужумчилар:

Лионель Месси (Аргентина, 32 ёш) – “Барселона” аъзоси. Футбол тарихида кўплаб рекордлар, титуллар, индивидуал совринлар соҳибига айланган ўйинчилардан бири. 

Роналдо (Бразилия, 43 ёш) – фаолиятини якунлаган. Икка карра (1994, 2002) жаҳон чемпиони. 1997-йил Кубок эгалари кубоги соҳибига айланган. 2 бора (1997, 2002) “Олтин тўп” ҳамда бир марта (1997) “Олтин бутса” эгасига айланган. ФИФА тақлинига кўра 3 марта (1996, 1997, 2002) жаҳоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган.

Деннис Бергкамп (Голландия, 50 ёш) – фаолиятини якунлаган. Голландия футболи тарихида техникаси энг кучли бўлган ўйинчилардан бири. “Арсенал”нинг 2004-йилдаги олтин таркиби вакили сифатида жамоа билан мавсум давомида мағлубиятга учрамай, АПЛнинг “Олтин титули”ни қўлга киритган. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. 2007-йили Англия футболининг шон-шараф залидан ўрин эгаллаган.


Мураббий: Юрген Клопп (Германия, 52 ёш) – “Ливерпуль” устози. Европа Чемпионлар Лигасининг 2018/19 йилги мавсум ғолиби. 2019-йил ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган. 


Захирадагилар: 

Икер Касиляс (Испания, дарвозабон, 38 ёш) – “Порту” аъзоси. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) талқинига кўра 5 карра жаҳоннинг энг яхши посбони. Европа Чемпионлар Лигасида 3 марта ғолиб бўлган. “Қизил фурия” билан икки бора (2008, 2012) Европа чемпионлигини қўлга киритган ҳамда мундиал (2010) бош соврини соҳибига айланган.

Карлес Пуйоль (Испания, ҳимоячи, 41 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби. 2008 йилги Европа чемпионати ҳамда 2010 йилги мундиал бош соврини эгаси. УЕФА талқинига кўра, XXI асрнинг энг яхши футболчиларидан ташкил топган рамзий терма жамоадан ўрин олган.

Роналдиньо (Бразилия, ярим ҳимоячи, 39 ёш) – фаолиятини якунлаган. Футбол тарихидаги техникаси энг кучли ўйинчилардан бири. 2002 йилги мундиал бош соврини эгасига айланган. Европа Чемпионлар Лигасининг 2005/06 йилги мавсум ғолиби. ФИФА тақлинига кўра 2 марта (2004, 2005) жаҳоннинг энг яхши футболчиси дея тан олинган. 2005 йил “Олтин тўп” соҳиби бўлган.

Алессандро Дель Пьеро (Италия, ҳужумчи, 44 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 1995/96 йилги мавсум ғолиби. 2006 йилги мундиал бош соврини эгаси. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. А Сериянинг 20 мавсумида гол урган ягона футболчи. Италиянинг 2008-йилдаги энг яхши спортчиси.

Рауль Гонсалес (Испания, ҳужумчи, 42 ёш) – фаолиятини якунлаган. Европа Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби. ФИФАнинг 100 нафар энг яхши футболчидан ташкил топган рўйхатидан жой олган. Маrca нашрига кўра, Испаниянинг барча даврлардаги энг яхши футболчиси.

Мухлислар ўртасида тортишувлар кўпаймаслиги учун Месси ҳамда Роналду ҳақида ортиқча тўхталмадик. 

Даврон Файзиевнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган "Орзулар терма жамоаси" эса яқин вақтлар ичида сайтимиз орқали эълон қилинади. Бизни кузатишда давом этинг. 

P.S. Лойиҳа ҳақида фикрларингизни ёзиб қолдиринг ва унинг кейинги сони кимга аталишини хоҳлар эдингиз?


Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +35   

Фикрлар

+11   
01 ноя 08:16:20
TURAEV BOTIR
Xayrulla xamidov akaning orzular jamoasi
+6   
01 ноя 08:08:39
Shaxboz aka
Murodov M_13 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mirzahakim To'xtamirzayev bo'lsa zo'r bo'lardi keyingi sonda.
Mantiqey davom bulardi xozirgi kundagi eng zur 2ta warxlovchi
+5   
01 ноя 06:46:45
Mirjalol
Juma muborak ahli sayt
+2   
01 ноя 06:40:13
Thierry Henry 14
Мени орзулар терма жамоам 3-4-3 схемада Вуффон Пуйол Малдини Абидал Хави Инеста Зидан Пирло Роналдинью Месси Анри Захира Давид Стиман С. Рамос П.Виера П. Сколс К. Роналдо
+2   
01 ноя 00:53:15
SHax_FCB
KosonsoychiFCRM91 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Menga yoqmadi komandang ukam
сизга ёкиш ёкмаслиги шартмас ку. хаммани узини карашлари бор. хамма узига ёккан футболчилардан жамоа тузади. кимларгадир ёкканларданмас.
+1   
01 ноя 15:40:39
Baggi
Xaaaa... Xavini Zidandan ustun qo'yish uchun Barsadan boshqa klublarni o'yinini umuman ko'rmagan bo'lish kerak
+1   
01 ноя 14:49:52
Madridning Reali.
C_Puyol_05 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tarkibda apornik yoʻq yani tayanch yoʻq demak tarkib idealmas man fikrim shunaqa iniestani oʻz zonasiga qoʻyib tayanchga boshqa bir futbolchi qoʻyish kerek. Keyin statistikaga qaraganda xavi zidanda natijasi ancha kuchli
Статистика котта рол ўйнамиди Зидан ўйин бўйича Хавига дарс беришини кўпчилик билади
   
26 ноя 17:29:45
Анвар Хуррамов
Сам
   
23 ноя 06:02:42
C_Puyol_05
Sanjar Sarvar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sz uzi barsadan boshqa kamanda futbolini korganmisz? Barselona ni futbol koradigan muxlislari Zidan kimligini yaxshi biladi Zidan maydonni boshqarardi faqat texnika emas bekorga 50 yilni eng yaxshi futbolchisi degan nom havi faqat uzini ishini qilgan tamom Zidan bn havini solishtirish bu uzi bolmagur narsa
Zidaniyam koʻrganman. Xavi oʻzini ishini mukammal qgan oʻziz xavini oʻyinini koʻrmaganga oʻxshisz.
   
23 ноя 04:10:36
Sanjar Sarvar
C_Puyol_05 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xaviga uncha munchasi daje zidan dars beromidi xavini anpulasi bn zidanike boshqa. Sz driblingini etvatgan boʻsez futbol faqat driblingdan iboratmas. Xavi futboli qanchali aql bn oʻynardi oʻsha ranalduniniyam 1ta klasikoda 1ta chiroyli fintli pasi bn tentiratib qoʻygan.
Sz uzi barsadan boshqa kamanda futbolini korganmisz? Barselona ni futbol koradigan muxlislari Zidan kimligini yaxshi biladi Zidan maydonni boshqarardi faqat texnika emas bekorga 50 yilni eng yaxshi futbolchisi degan nom havi faqat uzini ishini qilgan tamom Zidan bn havini solishtirish bu uzi bolmagur narsa
   
02 ноя 01:59:03
Murodov M_13
Shaxboz aka фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mantiqey davom bulardi xozirgi kundagi eng zur 2ta warxlovchi
xa oka shunaqa ular eng zo'rlari
   
01 ноя 16:20:27
C_Puyol_05
Abdulahad Abduvaliyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu tarkib zormasku. Hammasi yulduz lekin yarim himoyachilaram deyarli hujumchiku. Tayanchda hech kim yoq
Manam shuni etaman keyn xammasi driblingga tayanadigan futbolchila pas bermidigan deyarli koʻpi
   
01 ноя 16:18:26
C_Puyol_05
Iskandar Davronov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ximoyada R Carlos ? u hujumda ko'p o'tib ketadi deyarli 2 himoyachi qoladi mani shaxsiy fikrim
Plus tayanch yarim ximoyachi yoʻq bunaqa tarkibi faqat vabank oʻyinda tushursa boʻladi
   
01 ноя 16:15:19
C_Puyol_05
Baggi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xaaaa... Xavini Zidandan ustun qo'yish uchun Barsadan boshqa klublarni o'yinini umuman ko'rmagan bo'lish kerak
Demak szam xavini oʻyini koʻrmagansz
   
01 ноя 16:13:16
C_Puyol_05
Madridning Reali. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Статистика котта рол ўйнамиди Зидан ўйин бўйича Хавига дарс беришини кўпчилик билади
Xaviga uncha munchasi daje zidan dars beromidi xavini anpulasi bn zidanike boshqa. Sz driblingini etvatgan boʻsez futbol faqat driblingdan iboratmas. Xavi futboli qanchali aql bn oʻynardi oʻsha ranalduniniyam 1ta klasikoda 1ta chiroyli fintli pasi bn tentiratib qoʻygan.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг