"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади
22 ноя 2025 11:04
Янгиликлар
"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Ювентус" вингери Кенан Йилдизга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда, дея хабар бермоқда Caught Offside нашри.
20 ёшли футболчининг агенти Хорхе Мендес аллақачон Туринда инглиз клуби вакиллари билан учрашиб, томонлар эҳтимолий трансфер масаласини муҳокама қилишган. Битим 90-100 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Йилдизни “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ҳам кузатиб бораётгани хабар қилинганди. Туркиялик ярим ҳимоячининг “Ювентус” билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Йилдиз жорий мавсумда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар