UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00ЕЧЛ Плей-офф босқичи жавоб ўйинлари  11 00:45ЕЧЛ. Сёрлотнинг хет-триги "Атлетико"ни 1/8 финалга олиб чиқди  7 00:40ЎФА "Олимпик" клубидаги маошлар муаммоси бўйича баёнот берди  1 23:46"Лапорта борган сари Трампга ўхшаб қолмоқда" — Виктор Фонт "Барселона"даги янги можароларга муносабат билдирди  4 23:12"Реал"да жиддий йўқотиш бўлиши мумкин: Мбаппе "Бенфика" билан ўйин олдидан машғулотни тўхтатди  2 22:27"Локомотив" 2026 йилги мавсум учун футболчилар рўйхатини эълон қилди  1 22:08"Андижон"да ўзгаришлар — Осиё чемпиони кетди, ярим ҳимоячи ижарага берилди  1 21:20Эль Менчо ўлимидан сўнг Мексика хавфсиз мамлакатга айландими? Президент баёнот берди  2 20:58Улкан мақсадларни кўзлаётган "Андижон" ва янгиланган "эски" "Локомотив". Суперлигада қишки трансфер ойнаси якунлари (2-қисм)  3 20:53АПЛ тарихидаги энг яхши дарвозабон ким? Жейми Каррагер ўзининг кучли ўнлигини эълон қилди  12 20:20"Нефтчи" янги футболчиларни таништирди  4 19:55Дибала Аргентинага қайтиши мумкин  0 19:32"Нефтчи" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  10 19:16"Тоттенхэм" Викариога нарх қўйди  0 18:53"Астон Вилла" хавбеки МЮ шорт-листида  3

Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди

Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви якунланди.

Суперлига. 29-тур

"Пахтакор" – "Насаф" 1:0

Тошкент. "Жар" стадиони. 18:15 

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Жасур Мухторов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Розиябону Юсупова

Комиссар: Владимир Назаров

Гол: 1:0 – 45+4, Игорь Сергеев (Башар Ресан)

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 9.Иброҳим Ибрагимов, 11.Игорь Сергеев (7.Ҳожиакбар Алижонов, 79), 15.Ҳожимат Эркинов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 21.Башар Ресан (10.Азиз Турғунбоев, 59), 22.Умар Адҳамзода, 50.Фламарион, (18.Бобир Абдихолиқов, 86), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Захира: 19.Жонатан Луис, 20.Дилшод Абдуллаев, 41.Фазлиддин Зуҳриддинов, 42.Сардор Мирқобилов, 56.Муҳаммаддиёр Маърифалиев, 94.Брайан Риаскос.

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Аденис Шала, 9.Жавоҳир Сидиқов (34.Шерзод Насруллаев, 57), 10.Драган Черан, 14.Шароф Муҳиддинов, 18.Ҳусайн Норчаев (22.Игорь Голбан, 83), 24.Сардор Баҳромов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (8.Зафармурод Абдираҳматов, 46), 77.Ойбек Бозоров (19.Стефан Чолович, 57), 92.Умар Эшмуродов (2.Алибек Давронов, 46)

Захира: 1.Олександр Воробей, 17.Суҳроб Нуруллоев, 20.Юсуф Отубанжо, 55.Диёр Абдуназаров.

Огоҳлантиришлар: Драган Черан (45+6), Зафармурод Абдираҳматов (63), Ҳожимат Эркинов (64), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (83), Стефан Чолович (90+1)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+1. Чолович қўполлик учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

90+4. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

90. Алижоновнинг зарбасини Неъматов қайтарди.

87. Чераннинг зарбасини Назаров қайтарди.

86. "Пахтакор"да ўзгариш.

84. Муҳиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Назаров қайтарди.

83. "Насаф"да ўзгариш.

79. "Пахтакор"да ўзгариш.

79. "Насаф"нинг жаримадан узатмаси бесамар якунланди.

77. Зарба! Чолович томонидан йўллаган зарбани Назаров қайтарди.

75. Насруллаевнинг чап қанотдан узатмасини Назаров эгаллади.

71. Бурчак узатмаси Сергеевнинг ноаниқ зарбаси билан тугади.

70. Абдумажидов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, пас берди, Неъматов қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

69. Ҳамдамов ўйииндан ташқари ҳолатда.

63. Абдираҳматов Эркиновга нисбатан фол ишлатгани учун огоҳлантирилди. Шунингдек, жанжал юзага келишида сабабчилардан бўлган Эркиновга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

62. "Пахтакор" футболчиси офсайдда қолди.

59. "Пахтакор"да ўзгариш.

57. "Насаф"да икки ўзгариш.

53. Муҳиддиновнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

48. Ҳамралиев Норчаев билан тўп учун курашда шикастланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Насаф"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+6. Черан ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

45+4. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобни очди! Сергеев чап қанотдан узатилган тўпни бош билан "Насаф" дарвозасига жойлади.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

43. Хавфли вазият! Ҳамдамовнинг жаримадан узатмасини шериги зарбага айлантирди, тўп дастлаб дарвоза устунига тегиб қайтди, иккинчи уринишда Ғайбуллаев тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

41. Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан узатмасини Эркинов бош билан дарвозага тўғрилашга уринди, аммо унга аниқлик етишмади.

35. Адҳамзоданинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ.

32. Саитовнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

29. Эркинов ва Неъматов тўп учун курашда тўқнашиб кетди.

28. Чап қанотдан узатмани Черан дарвозага тўғрилашга ҳаракат қилди, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

26. Бозоровнинг олисдан йўллаган зарбасини Назаров эгаллади.

22. Бурчак узатмасидан сўнг Фламарион тўпга бош билан зарба йўллади, Неъматов қийинчилик билан тўпни қайтарди. "Пахтакор" ярим ҳимоячисининг иккинчи уриниши ноаниқ якунланди.

22. "Пахтакор"нинг хавфли ҳужумини Муҳиддинов бартараф этди.

20. Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.

15. Саитовнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

13. "Насаф" хавфли ҳужум ташкил этди, аммо якуний зарба йўллай олмади.

11. Эркинов чап қанотдан рақиб жарима майдонига кирди, бироқ тўпни майдонда сақлаб қола олмади.

10. Ҳамдамов бурчак зарбаси ишлади.

6. "Пахтакор" ҳужумда фол ишлатди.

5. Вазиятни ВАР орқали кўриб чиққан бош ҳакам пенальти белгилаш қарорини бекор қилди.

2. Эркинов "Насаф" жарима майдонида йиқитилди, ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилди. Шала қўполлик қилган.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Пахтакор" тўқ бинафшаранг, "Насаф" қизил либосларда тўп тепади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика