Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин

Khoja
22 ноя 2025, 07:45
Бугун Суперлиганинг 29-тури якунланади.

Турнинг сўнгги кунида 2 та баҳс бўлиб ўтади. Биринчиси Жиззахда "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00 да старт олади. Куннинг иккинчи баҳсида эса "Нефтчи" "Қизилқум"ни қабул қилади. Ушбу баҳсдаги ғалаба фарғоналикларга узоқ кутилган чемпионликни тақдим этиши мумкин. "Истиқлол"да бўлиб ўтадиган учрашув соат 16:15 га белгиланган.

"Сўғдиёна" – "Бунёдкор"

22.11.2025

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Амир Галеев, Даниил Яценко

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Олег Дачев

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Ҳасан Худойбердиев

Комиссар: Феруз Ғаниев


"Нефтчи" – "Қизилқум"

22.11.2025

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Маъмур Саидкасимов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Максим Нехочин

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›