Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"
22 ноя 2025 01:17
Янгиликлар
Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим жамоадаги ўсиш ҳақида гапирди.
- 12 ой олдин жамоага келгандингиз. Ўшанда нималарни ҳис қилгандингиз?
- Премьер-лиганинг даражаси мени ҳайратлантирганди. Ўшанда менга ҳар томонлама қийин бўлишини билгандим. Бироқ бу дунёдаги энг яхши лигада, балки, энг яхши клубида эканлигимни ҳис қилгандим.
- "Юнайтед" сўнгги 5 ўйинда 3 ғалаба ва 2 дуранг қайд этди. Жамоада ўсиш кўриняптими?
- Ҳа, менимча биз ўйинларда биринчи рақамли бўлиб ўйнай оляпмиз. Буни сўнгги ўйинларда амалга ошира олдик. Сўнгги йилларда биз кўп зарар кўрганимизни ва олдимиздаги ҳар бир баҳсда финал каби ўйнашимизни унутмаслигимиз керак.
Энди биз ўйинда кўпроқ устунлик қила бошладик, яхшироқ ўйняпмиз ва ҳар томонлама рақобатбардош бўлиб боряпмиз, - деди Аморим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар