

Мазкур ўйиндаги ҳакамлик эса ҳали ҳамон омманинг диққат марказида бўлиб турибди. Баҳснинг 51-дақиқасида "Пахтакор" футболчисининг зарбасидан сўнг тўп жарима майдончаси ичида "Нефтчи" ўйинчисининг қўлига тегди. ЎзФҲМ бу вазиятда қўл табиий ҳолатда, пенальти беришга асос йўқ деб топган.
"Пахтакор" ушбу вазиятни таҳлил қилиш учун ОФКнинг ҳакамлар қўмитасига бош ҳакам Темур Тўхтасинов ва ВАР ҳаками Абдурашид Худойберганов устидан ариза киритмоқчи.



