Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"

Mirjalol Normatov
22 ноя 2025, 01:50
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун кураш ҳақида гапирди.

"Мавсум икки қисмдан иборат: биринчиси ёзги трансферлар ойнасидан кейин бошланса, ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейин якунланади.

Танаффус тугади, энди март ойига қадар ҳар икки-уч кунда ўйинлар ўтказамиз. Энди ҳақиқий мавсум бошланмоқда. Асосийси - жадвалнинг юқори қисмида бўлиш, мавсум якунига оз вақт қолганида чемпионлик учун курашамиз.

"Арсенал" нафақат ушбу мавсумда, балки, олдингиларини ҳам юқори даражада ўтказмоқда.

Ўтган мавсумда чемпионлик учун "Ливерпуль" билан курашгандик ва ҳозир менга ўша ҳиссиётлар қайтмоқда. Ўшанда уларнинг кўп очко йўқотмаслигини кутгандим. Агарда уларни ўтказиб юборсак, етиб олишимиз жуда қийин бўлади.

Таъқиб қиладиган жамоалар босим ўтказиши керак. Бироқ биз энди ноябрь ойидамиз. Бу пайтда ҳеч нима ҳал бўлмайди. Февраль ва март ойларида жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак. Мавсум энди бошланмоқда", - деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›