UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  0 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  0 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  13 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  9 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   4 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  3 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  8

Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"

Суперлига 29-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (1:1) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Курашларга бой учрашув гувоҳи бўлдик. Бу ўз майдонимиздаги охирги ўйин бўлгани учун мухлисларга ғалаба тортиқ қилишни мақсад қилгандик. "Бухоро" ҳам охиригача кураш олиб боришини билардик. Рақиб сафида бўйдор футболчилар кўплиги боис стандартлардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Охиригача курашдик деб ўйлайман. Ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик, кейин эса ҳисобни тенглаштирдик. Характер кўрсатишгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Баъзи вазиятларда ҳимояни унутиб қўйдик, лекин умуман олганда ўйиндан қониқдим.


- "Шўртан" 2015 йилдан буён "Бухоро"ни мағлуб эта олмаяпти. Шу пайтгача 7та дуранг ва 9 мағлубият қайд этган. Бу сиз учун нимани англатади?

- Статистикага кўп эътибор бермаймиз. Ўйин куни ким тайёр бўлса шуларни майдонга туширамиз. Кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Бугун оғир беллашувни ўтказдик деб айта оламан. Биринчи тайм ҳам осон бўлмади, жамоамиздаги аксар футболчиларнинг бўйи кичик бўлгани боис яккакурашларда ютқаза бошладик, лекин жамоа сифатида яхши ҳаракат қилдик. Сиз айтган статистика бизга ҳеч қандай босим юклагани йўқ, фақат ўз ўйинимизни намойиш этишга уриндик.


- "Шўртан" Пролигага тушиб бўлди. Таркиб қанчалик сақланиб қолади, қолаверса сизнинг тақдирингиз нима бўлади? Жамоа билан ишлашда давом этасизми?

- Шартномам йил охиригача амалда, кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳаммаси раҳбарият қарорига боғлиқ. Ўйлайманки, бош ҳомийимиз томонидан Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилади. Бизга янада кучли футболчилар керак. Жисмонан бақувват, курашувчан футболчиларни излаймиз. Албатта, сафимиздаги энг яхшиларни ҳам олиб қолишга ҳаракат қиламиз.


- "Шўртан"нинг Пролигага тушиб кетиши асосий омиллари нимада?

- Ҳозир бу саволга жавоб бериш анча вақтни олади. Мавсумнинг биринчи ярмида курашувчан жамоага эга эдик. Иккинчи даврада эса асосан ёшларни жалб этдик. Ҳар ўйинда ғалаба қозониш учун ёшларимизга тажриба етишмади. Ҳаммасига вақт керак. Лекин ўйин томонлама ёмон эдик дея олмайман.


- Жамоанинг Пролигадан Суперлигага қайтиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бу аввало клуб нима хоҳлашига боғлиқ. Яхши футболчиларни олиб келиб ҳам вазифа бажарилмай қолиши мумкин, чунки ҳамма гап ўйинчиларнинг мураббий тактикасига қанчалик тушишига боғлиқ бўлади. Биз масаланинг ҳамма томонини ўйлаб кўрамиз. Пролигада биринчи ўринни эгаллаб қайтишни мақсад қилганмиз ва охиригача курашамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика