UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  10 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6

Хайрулла Ҳамидовнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган "Орзулар терма жамоаси" (2-соннинг давоми) Янгиликлар

Хайрулла Ҳамидовнинг ўзбекистонлик футболчилардан тузган "Орзулар терма жамоаси" (2-соннинг давоми)

Кеча, Хайрулла Ҳамидовнинг жаҳон футболчиларидан тузган “Орзулар терма жамоаси”ни эътиборингизга тақдим этгандик.

Бугун эса ўзбекистонлик футболчилардан таркиб топган жамоа билан таништириб ўтамиз.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон)

Схема: 4-3-3

Дарвозабон – Павел Бугало;

Ҳимоячилар – Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Андрей Фёдоров, Февзи Давлетов;

Ярим ҳимоячилар – Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров;

Ҳужумчилар – Максим Шацких, Александр Гейнрих, Элдор Шомуродов.

МУРАББИЙ: Вадим Абрамов.

Захирадагилар: Николай Ширшов, Тимур Кападзе, Нўмон Ҳасанов, Шуҳрат Мақсудов, Олег Шацких.

Дарвозабон:

Павел Бугало (45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1995-2007 йиллар оралиғида миллий жамоа дарвозасини (40 ўйинда) ҳимоя қилган. Икки бора (1996, 1997) Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган.


Ҳимоячилар:
Февзи Давлетов (47 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 52 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони. 

Виталий Денисов (32 ёш) – Россиянинг “Рубин” жамоаси аъзоси. 2006-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган. Ҳозирча терма либосида охирги ўйини 2018-йилнинг сентябрида Эронга қарши ўртоқлик баҳсига (0:1) тўғри келади. Умуман олганда эса Денисов термада 72 ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир бора ишғол этишга муваффақ бўлган. 2013-йил Ўзбекистонда йил футболчиси дея тан олинган. 

Андрей Фёдоров (48 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1994-2006 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 65 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 7 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

Анзур Исмоилов (34 ёш) – "Локомотив" (Тошкент) жамоси аъзоси. Термадаги фаолиятини жорий йилда якунлашга қарор қилди. Умуман олганда, Исмоилов 2007-2019 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 101 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 3 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 


Ярим ҳимоячилар:

Одил Аҳмедов (31 ёш) – Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси аъзоси. 2007-йил бош жамоа сафида дебют учрашувини ўтказган ва ҳозирга қадар фаолиятини давом эттирмоқда. Терма либосида 102 ўйинда иштирок этиб, 20та гол киритган. 6 карра (рекорд: 2009, 2011, 2014, 2015, 2016, 2018) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 

Миржалол Қосимов (49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 67 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 4 карра (1993, 1998, 2001, 2004) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. Ўсмирлар ўртасида икки карра (1987, 1988) Европа ҳамда жаҳон (1987) чемпиони. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари ғолиби.

Сервер Жепаров (37 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 128 баҳсда (рекорд) майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 бора ишғол этган. Икки марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Шунингдек, 2 бора Ўзбекистонда йил футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.


Ҳужумчилар:

Максим Шацких (41 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1999-2014 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 61 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 бора (рекорд) ишғол этган. 4 карра (2003, 2005, 2006, 2007) Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган. ЕЧЛ тарихида осиёлик иккинчи (11 гол билан) рақамли тўпурар. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.

Элдор Шомуродов (24 ёш) – Россиянинг “Ростов” жамоаси аъзоси. Термадаги дебютини 2015-йил ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Яманга қарши баҳсда (1:0) ўтказган. Шомуродов ҳозирга қадар бош жамоа либосида 42 ўйинда қатнашиб, 19 бора рақиблар дарвозасини ишғол этди. Элдор 2019 йил бош жамоа сафида 13та гол уриб, энг яхши кўрсаткични кўрсатди. 

Александр Гейнрих (35 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2017 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 97 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 31 бора ишғол этган. 2002 йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган.


МУРАББИЙ:

Вадим Абрамов (57 ёш) – Ўзбекистон МТЖ устози.  Унинг бош жамоа бошқарувидаги илк даврида (2010-2012) Ўзбекистон Осиё Кубоги-2011да тўртинчи ўринни эгаллаган. Ўзбекистоннинг 2011 йилдаги энг яхши мураббийи.  

Захирадагилар: 

Николай Ширшов (ҳимоячи, 45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-2005 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 63 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бора ишғол этган.

Тимур Кападзе (ярим ҳимоячи, 38 ёш) – фаолиятини якунлаган. 2002-2015 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 119 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 10 бора ишғол этган. Осиё Кубоги-2011да кучли тўртталикка кирган. 

Нўмон Ҳасанов (ярим ҳимоячи, 48 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 25 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 5 бора ишғол этган.

Олег Шацких (ҳужумчи, 45 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1996-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 11 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 бора ишғол этган. Термада кетма-кет (6 ўйинда 8та) гол уриш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. Ўзбекистоннинг 1995-йилдаги энг яхши футболчиси. 

Шухрат Мақсудов (ҳужумчи, 49 ёш) – фаолиятини якунлаган. 1992-1997 йиллар оралиғида миллий жамоа сафида ҳаракат қилган ва 21 баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 11 бора ишғол этган. 1994-йил Хиросимада бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони.

P.S. Лойиҳанинг кейинги сони кимга аталашини хоҳлар эдингиз? 

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (Ўзбекистон). 1-сон. Даврон Файзиев.

“Орзулар терма жамоаси” (жаҳон). 2-сон. Хайрулла Ҳамидов.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика