UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  5 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  9 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  3 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  1 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  8 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  4 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  11 19:30Интервью. Анвар Бердиев "Шўртан"нинг тайёргарлик жараёни, олдиндаги мақсад ва вазифалар, олимпия терма жамоамизнинг Испанияга қарши ўйини, фарзандларининг футболга кириб келиши ҳақида  1 19:06"Вест Хэм" "Бавария" ҳимоячиси трансфери борасида келишиб олди  1 18:40"Лас-Пальмас" Янузайни ижарага олди  5 18:15"Бунёдкор" япониялик футболчини таркибга қўшиб олди  6

Евро-2004. Учар ликопчага қиёсланган тўп, инглизни пичоқлаган Вадим Абрамов, келишилган ўйин, қўлқопсиз пенальти қайтарган дарвозабон ҳамда допинг билан турнирнинг энг яхши ўйинчисига айланган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Евро-2004. Учар ликопчага қиёсланган тўп, инглизни пичоқлаган Вадим Абрамов, келишилган ўйин, қўлқопсиз пенальти қайтарган дарвозабон ҳамда допинг билан турнирнинг энг яхши ўйинчисига айланган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз

Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам Греция сенсацион тарзда Европа чемпионлигини қўлга киритганди.

2004 йилги Европа чемпионати финал босқичи 12 июндан 4 июлга қадар Португалия яшил майдонларида ўтказилди. Турнирда 16 та жамоа иштирок этди.

Турнирда Adidas компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Roteiro тўпларидан фойдланилди, бироқ копток кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди.

"Бу пляждаги тўпга ўхшайди, менга умуман ёқмади. Уни ўзингиз истаган манзилга узатиш учун қаттиқ тепишингиз керак", деди испаниялик Иван Эльгера. Ярим ҳимоячи Хоакин эса Roteiro'ни волейбол тўпига қиёслади: "Буни тўп деб атаётганларига ишониш қийин. У тез кўтарилиб кетади ва айтганингизни қилмайди". Германиялик собиқ фуиболчи Юрген Кольер эса тўпни учар ликопчакага ўхшатиб, ҳаракат йўналиши ғалати эканлигини билдирди.

Мусобақа кутилмаган натижаларга бой бўлди: фаворит ҳисобланган Германия, Испания ва Италия гуруҳ босқичида қолиб кетди, амалдаги чемпион Франция эса чорак финалда турнирни тарк этди.

"А" гуруҳининг очилиш учрашуви шов-шувларга сабаб бўлди, аутсайдер Греция мезбон Португалияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Кейинчалик Испания билан дуранг ўйнаб, Россияга ютқазиб қўйган греклар чорак финалга йўл олди. Очилиш ўйинидаги мағлубиятдан сўнг Россия ва Испанияни мағлуб этган Португалия гуруҳ фаворитига айланди.

"Сельта" ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Мостовой Испанияга қарши дастлабки ўйиндан сўнг интервью бериб, мураббий Георгий Ярцевнинг услубларини танқид қилди: "Улар бизни кунига икки марта машқ қилишга мажбур қилишади, шу боис оёқларимизни зўрға судраб босяпмиз". Икки кундан кейин эса футболчи жамоадан четлатилади.

"B" гуруҳида амалдаги чемпион Франция илк турда Англияни қийинчилик билан мағлуб этди. 90 дақиқага қадар 0:1 ҳисобида ортда бораётган "учранглилар" Зиданнинг дубли эвазига зафар қучди. Кейинчалик Хорватия билан дуранг ва Швейцария устидан қозонилган ғалаба французларга пешқадамликни тақдим этди. 

Хорватияга қарши баҳсда Зиданнинг товони билан узатган заргарона паси кўпчилик футбол ихлосмандларининг ёдидан ўчмаган бўлса керак.


Англиянинг қолган икки учрашуви ёш юлдуз Уэйн Рунининг ўйинлари билан эсда қолди. 18 ёшли ҳужумчи Швейцария (3:0) ва Хорватия устидан қозонилган ғалабаларда муҳим рол ўйнади.

Францияга қарши биринчи ўйинда инглизлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган бўлса-да, Руни ўзини яхши жиҳатларини намоён эта олди. 

Уэйн Швейцарияга қарши ўйинда (3:0) иккита гол урди ва ЕВРО тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди. Бироқ тўрт кундан кейин унинг рекордини Йохан Фонлантен янгилади. Хорватияга қарши баҳсда (4:2) Руни яна дубль қайд этди.

Афсуски, ҳужумчи Португалия билан ўйинда оёғи синганлиги сабабли 27-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди ва олти ҳафтага сафдан чиқди.

Англия аввалги турнирларда бўлгани сингари футболчиларидан кўра ишқибозларининг майдон ташқарисидаги хатти-ҳаракатлари билан кўпроқ ёдда қолди. Шу билан бирга, деярли ҳар куни безориликлар билан қўлга олинган инглизлар талофатга ҳам учради. Хорватияга қарши ўйиннинг эртасига “уч шерлар” мухлисларидан бири пичоқлаб ўлдирилди. Португалия полицияси жиноятчини ҳибсга олди. Қотил Украина фуқароси, 31 ёшли ноқонуний муҳожир Вадим Абрамов бўлиб чиқди. Маълумотларга кўра, у инглизни тунамоқчи бўлган, бироқ мақсадига етишиш учун қурол ишлатган.

"C" гуруҳида Швеция, Дания ва Италия ўртасида муросасиз кураш кечди. Уч жамоанинг ўзаро ўйинарида дуранг қайд этилди ва барчаси Болгария устидан ғалаба қозонди. Швеция ва Дания 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, дастлабки иккинчи ўринни эгаллаганидан сўнг якунда ўзаро ўйинларда урилган голлар сони туфайли Италия мусобақадан чиқиб кетди. Италияликлар Швеция ва Данияни ўзаро тил бириктирганликда айблади, чунки икки жамоа ҳам 2:2 ва ундан кўпроқ голлар нисбатидаги дуранг натижа уларни плей-оффга олиб чиқишини яхши билишарди.

Мазкур учрашувга оид баҳс-мунозаралар кейинчалик янада авж олди. Италияликлар устози Жованни Трапаттони УЕФАдан текширув ўтказишни талаб қилди, Жанлуижи Буффон эса Скандинавия дербисини "шармандали" деб атади. Бироқ УЕФА ушбу ўйинда ҳеч қандай келишув бўлмаганини маълум қилди.

2004 йилнинг августида Швециянинг "Offside" журнали тергов бошлади. Нашр вакиллари Порту шаҳрида ўтказилган ўйиндаги кадрларни ўрганиб чиқди ва икки жамоа футболчиларининг ўзаро суҳбатини лаб ҳаракатлари орқали аниқлади. Ҳозирда футболчилар гапирган пайти оғзини ёпишади, лекин ўша пайтларда ўйинчилар бундай эҳтиёт чораларини хаёлига ҳам келтирмасди. Журналистлар келишув содир бўлган деган хулосага келишди. Учрашувдан олдин швециялик ҳимоячи Эрик Эдман даниялик футболчи Даниэл Йенсенга: “Шундай қилиб, 2:2 ўйнаймизми?” деб сўраган. Рақиб футболчиси эса ижобий жавоб қайтарган. Журналистлар фитна бўлган деган хулосага келишди. Учрашувдан олдин швециялик ҳимоячи Эрик Эдман даниялик футболчи Даниэл Йенсенга: “Демак, биз 2:2 ўйнаяпмизми?” деб сўраган. Йенсен "Майли, фақат сизлар биринчи гол ўтказиб юборасизлар", дея жавоб берган.

Нашрнинг ёзишича, иккинчи бўлимда 2:1 ҳисобида олдинда бораётган данияликлар учинчи голни уришлари мумкин эди, швециялик Андерс Андерссон ҳужум қилаётган рақиби Томас Гравесенга: “Жин урсин, тинчлан!” дея бақирган. - Томас эса: "Ҳа, лекин сизлар ҳам ҳужум қилишингиз керак", дея жавоб қайтарган. 

Соренсен ва швециялик ҳужумчиси Маркус Ольбакнинг муносабати ҳам шубҳали кўринган: ҳакамнинг ҳуштаги сўнгги бор чалингандан сўнг, дарвозабон рақибини табриклаш учун югурди, ҳатто уни қучоқлаб олди, Маркус эса унга танбеҳ берди: "Қўйиб юбор, қўйиб юбор, уят". 

Журнал лаб орқали нутни аниқлашдан бошқа муҳим далиллар келтирмади. Бу исботланмаган бўлса-да, кўпгина италияликлар келишув содир бўлганига ишонишади.


Дарвоқе, Италиянинг Данияга қарши ўйинида Франческо Тотти Кристиан Поульсен билан зиддиятга бориб қолди ва унинг юзига тупурди. Бироқ ҳакам вазиятни кўрмай қолди. Кейинчалик италиялик футболчи учта ўйинга дисквалификация қилинди.

Турнир давомида италиялик машҳур футболчи Паоло Ди Канио интервьюларидан бирида журналист бўлишни хоҳлашини айтди: "Сиз ҳовуз бўйида мириқиб дам олишингиз мумкин, биз эса қамоқхонадамиз (терма жамоа лагери назарда тутилмоқда). Мен журналист бўлишни хоҳлайман. Қуёш, балиқ ва шароб... Сиз яхши ҳаёт кечирасиз, мен эса белгиланган дастур бўйича машғулотларда қатнашишим керак".

"D" гуруҳида Чехия уч ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Чехлар Латвия (2:1), Нидерландия (3:2) ва Германияни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди. Нидерландия иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Тоғ бағрида жойлашган "Брага Мунисипал" стадионида ўтказилган Нидерлания — Латвия учрашувида ҳам қизиқ воқеа рўй берди. Ҳужумларнинг бирида Кларенс Зеедорф томонидан йўллаган зарба анча юқори кўриниш олиб, тоғ дараси томон йўналиш олди.

Ушбу вазиятни томоша қилиш

Англия ва Португалия ўртасидаги дастлабки чорак финалда инглизлар Майкл Оуэннинг голи эвазига ҳисобни очишди. Элдер Поштига 83-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Беллашув охирларида Сол Кэмпбелл томонидан урилган гол қоидабузарлик сабаб инобатга олинмайди. Қўшимча бўлимларда жамоалар яна биттадан тўп киритишди. Пенальтилар сериясида эса Португалия 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Қизиқ томони, мезбонлар посбони Рикарду англиялик Дариус Васселл томонидан йўлланган зарбани қўлқопларини ечган ҳолда қайтарди ҳамда ҳал қилувчи зарбани ўзи аниқ амалга оширди.

Юнонлар эса барчани ҳайратга солишда давом этди. Мустаҳкам ҳимоявий ўйин ҳамда Ангелос Харистеаснинг ягона голи Грецияга Франция устидан ғалаба тақдим этиб, ярим финал эшикларини очди. Ушбу ғалаба Грецияни бир турнирда ҳам мезбонларни, ҳам амалдаги чемпионни мағлуб этган биринчи жамоага айлантирди.

Швеция ва Нидерлания ўртасидаги беллашув кескин курашларга бой бўлди, бироқ ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса нидерландияликлар 6:5 ҳисобида устун келишди.

Чорак финалнинг сўнгги жуфтлигида Чехия жавобсиз учта гол эвазига Данияни ортга жўнатиб юборди.

1/4 финал

Португалия — Англия — 2:2, пенальтилар серияси 6:5

Франция — Греция — 0:1

Швеция — Нидерландия — 0:0, пенальтилар серияси 4:5

Чехия — Дания — 3:0.

Дастлабки ярим финалда Португалия ва Нидерландия ўзаро тўқнаш келишди. Криштиану Роналду биринчи бўлимда мезбонларни олдинга олиб чиқди, Рикарду Рибейру эса ҳисобни ишонли кўринишга келтирди. Португаллар рақиби учун ҳам ўз дарвозасига битта гол уришди ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан дастлабки финалчига айланди.

Чехия финалда Португалияга рақиб бўлиши мумкин эди. Турнирдаги тўр ўйинда ҳам ғалаба қозонган ва фаворит сифатида эътироф этилаётган жамоа бунинг учун Грецияни мағлуб этиши керак эди. Ўйин қўшимча бўлимларнинг биринчисида сўнгги дақиқаларга қадар голсиз руҳда давом этди, Траианос Деллас ғолибни ҳакам ҳуштаги чалиниш арафасида боши билан дарвозага тўп киритди, бу Европа чемпионати тарихидаги дастлабки ва ягона "кумуш гол" бўлиб қолди. Бунда қўшимча бўлимларнинг дастлабкисида танаффусга қадар гол урган жамоа ғолиб деб топиларди.

Чехиянинг мағлубиятга учрашига жамоа юлдузи, 2003 йилги "Олтин тўп" соҳиби Павел Недведнинг 40-дақиқадаёқ жароҳат олиб, майдонни тарк этгани асосий сабаблардан бири бўлди.

1/2 финал

Португалия — Нидерландия — 2:1

Греция — Чехия — 1:0, "кумуш гол".

Финалда очилиш учрашувида майдонга тушган жамоалар тўқнаш келишди. Португалия мазкур беллашувда реванш олишга бел боғлаганди. Мезбонлар ҳужумлар ташкил қилиш ва тўп назоратида устунлик қилиши, бироқ Грециянинг мустаҳкам ҳимояси ва дарвозабоннинг ишончли ҳаракатлари таблодаги ҳисобнинг ўзгаришига йўл қўймади. 57-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни Ангелос Харистеас "қизиллар" дарвозасига жойлаб қўйди ва унинг ягона голи Грецияга қитъа чемпионлигини туҳфа этди.

Европа чемпионати-2004. Финал

Португалия – Греция – 0:1 (0:0)

4 июль, 2004 йил. Лиссабон. "Да Луш" стадиони. 62 865 томошабин.

Ҳакамлар: М.Мерк, Я.Зальвер, К.Шрэер (все – Германия).

Гол: Ангелос Харистеас (57).

Португалия: Рикарду, Жоржи Андради, Мигел (Паулу Феррейра, 43), Рикарду Карвалью, Нуну Валента, Коштинья (Руй Кошта, 60), Манише, Роналду, Фигу (сардор), Деку, Паулета (Нуну Гомиш, 74).

Греция: Никополидис, Сейтаридис, Деллас, Басинас, Загоракис (сардор), Яннакопулос (Венетидис, 76), Фиссас, Вризас (Пападопулос, 81), Капсис, Кацуранис, Харистеас.

Огоҳлантиришлар: Коштинья, Нуну Валенти, Басинас, Сейтаридис, Фиссас, Пападопулос.


"Биз юнон халқига бутун умри давомида ғурурланиб юрса арзийдиган муваффақият тақдим этдик", деди ўйиндан сўнг Греция сардори Теодорос Загоракис.

Беллашувдаги яна бир эсда қоларли ҳолат, асосий вақт тугашига 5 дақиқа қолганида номаълум мухлис майдонга югуриб чиқиб, Фигуга қарата "Барселона" байроғини улоқтирди ва Греция посбони қўриқлаётган дарвоза ичига йўл олди.

Қизиқ томони, Грециянинг плей-офф босқичидаги ғалабалари бир хил сценарий асосида кечди: ўнг қанотдан узатма, бош билан зарба, гол ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба. Португалия эса Европа чемпионати финалида мағлуб бўлган илк мезбон давлат бўлди.

Мусобақа аввалида аутсайдер сифатида эътироф этилган ҳамда саралаш ўйинларини кетма-кет икки мағлубият билан бошлаган грецияликларнинг ўзлари ҳам турнир сўнгига қадар етиб боришни хаёлига келтирмаган бўлса керак. Ҳатто жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Такис Фиссас тўйининг санасини 9 июль, Европа чемпионатидан 5 кун кейинга белгилаб қўйганди.

Лиссабонга жўнаб кетишдан аввал бош мураббий Отто Рехагель шундай фикр билдирган: "Мақсадимиз — турнирда яхши иштирок этиш. Агар очко қўлга киритсак, хурсанд бўламиз. Гол урсак ҳам биз учун ижобий натижа бўлади".

Германиялик мутахассис тарихда бошқа мамлакат терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолиб чиққан дастлабки мураббийга айланди. “Вердер”нинг собиқ устози ўртамиёна жамоанинг Европа чемпиони бўлишига асосий сабаблардан бири бўлди. Қирол Отто Грецияни ЕВРО-2008 ва ЖЧ-2010'нинг финал босқичига олиб чиқди, бироқ Жанубий Африкадаги жаҳон чемпионатидан кейин ўз лавозимини тарк этди. Бу вақтда у 72 ёшни қарши олиш арафасида эди.

Рехагелни бежизга "қирол" деб аташмасди. Мутахассис "Вердер" билан икки карра Бундеслигада ғолиб чиқди. Кейинчалик иккинчи дивизионда қатнашаётган "Кайзерслаутерн" билан асосий дивизионга йўл олиб, ўша мавсумдаёқ Германия чемпионлигини қўлга киритганди.

Рехагелнинг ўзига хос тактик ишланмалари йўқ эди. У тартиб-интизомни ва жамоавий ўйинни шакллантира олгани билан таҳсинга сазовор бўлди.

Чехия терма жамоаси ҳужумчиси Милан Барош 5 та гол билан мусобақа тўпурари бўлди. Греция терма жамоаси сардори Теодорос Загоракис эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Қизиғи, турнир бошланишидан 8 кун аввал УЕФА томонидан текширув натижасида Загоракисда допинг аниқланганди. Унинг танаси катта миқдордаги тестостерон борлиги тасдиқланди. Бу тиббий жиҳатдан исботланиши керак эди. Бунга дарҳол шифокорлар сафарбар қилинди ва улар футболчининг танасида топилган юқори тестостерон табиий равишда ишлаб чиқарилганлигини исботладилар.

Шу тариқа, Загоракис нафақат нормал ўйин намойиш этди, балки бутун турнир давомида ҳал қилувчи рол ўйнади ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўз мамлакатида чемпионликни нишонлашга ҳозирлик кўрган Греция терма жамоаси автобусига ўзгача шиор ёздирди: "Қадимги Юнонистонда 12 та Худо бўлган, замонавий Грецияда эса 11 та".

Рамзий жамоа: Петр Чех (Чехия), Траянос Деллас (Греция), Рикарду Карвалью (Португалия), Юркас Сейтаридис (Греция), Жанлука Замбротта (Италия), Манише (Португалия), Павел Недвед (Чехия), Теодорос Загоракис (Греция), Милан Барош (Чехия), Криштиану Роналду (Португалия), Уэйн Руни (Англия).


Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз 

"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз

"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз

Стадиондаги ур-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  

Евро-1984. Бир таймда 9 гол урган Испания, Зиданга "калла қўйишни" ўргатган француз ҳамда Конфуций ҳикматини айтиб, чемпионликдан сўнг бош мураббийликдан кетган мезбонлар устози ҳақида ҳикоя қиламиз

Евро-1988. Мукофот пули туфайли бойкотга учраган Португалия, синган шишадан боши ёрилган дарвозабон, рақиб либосини ҳожатхона қоғозига қиёслаган Куман ҳамда чемпионлик паради фожиага айланган нидерландлар ҳақида ҳикоя қиламиз

Евро-1992. Ўйин вақти майдонда портлаган бомба, "ой"дан келган мамлакат, Бетховен мусиқасини мадҳияга айлантирган байроқсиз жамоа ҳамда саралашдан ўта олмай, бутун мамлакат ёмон кўрадиган мураббий билан ғолиб чиққан чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз 

Евро-2000. Қамоқдагилар учун таътил, ака-укалар турнири, ёш Катанец ва унинг жамоасига гол урган Ўзбекистоннинг собиқ мураббийи, майдон четида қилинган операция ҳамда бурни синган французнинг чемпионлиги ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
04 июл 09:35:15
Касимов
Эх уша дамлар кечагидай ёдимда бир паста 20 йил утибди зур мусобака булганди
   
04 июл 08:43:24
Ilhom Xo'janiyozov
Хаммаси булиши мумкину, лекин В.Абрамовдан бунакасини кутмагандим))) Коп-котта одам)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика