"Арсенал" Леау билан музокара ўтказди, "Милан" футболчини 75-80 млн еврога сотишга тайёр

Alisher Ostonov
21 фев 2026, 14:05
"Арсенал" "Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леаунинг вакиллари билан дастлабки музокараларни ўтказди.

Лондонликлар 26 ёшли вингерни ёзда сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Итальян клуби Леауни 75-80 млн еврога сотишга тайёр. Португалиялик футболчи "канонирлар"нинг ёзда ҳужумкор футболчилар орасида асосий трансфер мақсади бўлиб турибди.

Жорий мавсумда Леау барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 70 млн еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Football Transfers