

Экрем Конурнинг хабар беришича, 31 ёшли футболчи "канонирлар" мураббийи Микель Артетанинг кейинги мавсум учун режаларига киритилмаган ва Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Ҳозирда ўйинчига “Атлетико” асосий даъвогар саналади. Клуб скаутлари унинг ҳаракатларини ўрганиб чиқяпти.
Англия Премьер-лигаси клублари "Ньюкасл" ва "Астон Вилла" ҳам тажрибали вингерга қизиқиш билдирган, А Серияда эса "Интер" ва "Ювентус" вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, бельгиялик вингер ушбу мавсум инглиз клуби сафида 50 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг ҳозирги қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.



