Зидан ва Мбаппе ўртасида низо бор

Sherzod Nurmatov
12 ноя 2026, 11:20
Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе ва миллий терма жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ўртасидаги муносабатлар таранглашган.

Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Мбаппе ва Зидан ўртасидаги муносабатлар азалдан яхши бўлмаган, бироқ мураббий терма жамоага келганидан сўнг вазият янада кескинлашган. Таъкидланишича, форвардга Туркияга қарши ўйинда Зиданнинг уни ҳужумнинг чап қанотига ўтказиш қарори ёқмаган. Агар манбага ишониладиган бўлса, аввалги йиғинларда томонлар деярли бир-бири билан гаплашмаган.

Шунга қарамай, ноябрь ойидаги халқаро танаффус вақтида Зидан Мбаппе билан алоқаларни тиклашга бел боғлагани қайд этилмоқда.

Аввалроқ Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Италияга қарши ўйин олдидан Франция терма жамоаси машғулотини ўтказиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe