

Биринчи бўлимдан сўнг "қаймоқранглилар" 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришаётган эди.
Мбаппе — Диомандега: "Ўйин ҳали тугагани йўқ, ўйланишни бас қил".
Мбаппе — Камавингага: "Агар сен бизга ҳеч нарса демасанг, унда биз олдинга югуришимиз керак".
Камавинга: "Агар олдинга боришга қарор қилган бўлсангиз, бораверинг".
Мбаппе: "Яхши, лекин муаммо шундаки, уларнинг 23-рақамли футболчиси, иккинчи ҳужумчиси бутун вақт давомида мутлақо ёлғиз қолиб кетяпти", — дея футболчилар суҳбатини кўрсатди DAZN.
Иккинчи бўлимда "Реал" "Сельта" дарвозасини икки бор ишғол қилди ва ғалаба қозонди.



