"У қандай қилиб ўзини йўқотиб қўйиши мумкин?" Каземиро рақибининг юзига тўп отган Мессини ҳимоя қилди

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2026, 12:25
"Интер Майами" ярим ҳимоячиси Каземиро "фламинголар" сардори Лионель Месси МЛС плей-оффининг биринчи босқичи доирасидаги "Коламбус Крю"га қарши учрашувда (0:3) ён чизиқдан рақиб ҳужумчиси Гонсало Тапиянинг юзига тўп отган вазиятда ўз назоратини йўқотмагани ҳақида фикр билдирди.

"Шунча тажриба ва маҳоратга эга бўла туриб, Месси қандай қилиб ўзини йўқотиб қўйиши мумкин? Унинг даражасидаги футболчи қандай қилиб ўзини бошқара олмай қолади? Унда ғалаба қозониш истаги ниҳоятда кучли. Эҳтимол, у энг рақобатбардош футболчидир, бироқ менимча, бу саволни умуман беришнинг ҳожати йўқ. Ҳозир энг муҳими — хотиржамликни сақлаш ва яхши тайёргарлик кўриш, чунки бизда яна бир имконият бор", — деди Каземиро журналист Хосе Армандонинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган видеода.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com