Ҳакам рақибининг юзига тўп отгани учун Мессини нима сабабдан майдондан четлатмаганини тушунтирди

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2026, 13:36
МЛС плей-оффининг биринчи босқичи доирасидаги "Интер Майами" ва "Коламбус Крю" ўртасидаги учрашув (0:3) бош ҳаками Аллен Чэпмен "фламинголар" ҳужумчиси Лионель Мессини рақиб ўйинчиси Гонсало Тапиянинг юзига тўп отгани учун нега майдондан четлатмаганига изоҳ берди.

Рефери ҳар икки футболчига сариқ карточка кўрсатган эди.

"Қўлланилган куч унчалик катта эмасди ва қоидабузарлик зўравонлик хатти-ҳаракати даражасига етмади", — дея Чэпменнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Daily Star.

Мазкур ҳодиса биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда юз берди. Месси ён чизиқдан тўпни куч билан Тапиянинг юзига отди. Ўша пайтда "Интер Майами" рақибига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётган ва майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракатланаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Daily Star