

— Моуринью хотиржамроқ бўлгани ва ҳиссиётларини жиловлашни ўрганганини таъкидлаб қайтди. Сиз бундай ўзгаришларга ишонасизми? — Йўқ, одамлар ўзгармайди. У ғалабали онларда аввалгидек мафтункор ва мағлубиятни қабул қилиши ҳам ҳамон шунчалик қийин. Аммо хотиржамлик унга фойда келтирмоқда, деб ҳисоблайман. Сўнгги ўзгаришлар — эътиборнинг қўпол кучдан яратувчан ўйинга қаратилиши — "Реал"га жуда катта фойда келтирди.
— Сиз "Реал" спорт директори лавозимида ишлаган вақтингизда Моуринью билан ўртангиздаги қарама-қаршиликда Перес мураббийнинг тарафини олган эди. Сизда гина сақланиб қолганми? Ўша можароли матбуот анжуманида у сексистик ва ирқчиликка оид фикрларни билдирганида нимани ҳис қилдингиз — қувончми ёки хафагарчилик? — Қувонч ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, Флорентинога ачиниш ниятим ҳам йўқ. Бу "Реал"нинг буюк тарихида из қолдирган шахс, ўзидан кейин улкан мерос қолдирадиган инсондир. Хатоларга келсак — бошқа ҳар қандай одамдаги каби, уларни инсоний табиатнинг бир кўриниши сифатида қабул қилиш керак, — деди "Реал"нинг собиқ устози.



