

"У менимча шартномасини узайтиради. Агарда Рамос бошқача қарорга келса, бу икки томон учун ҳам зарарли бўлади. Бундай ҳолат олдин ҳам бўлганди. Роналду "Ювентус"га кетди ва "Реал" ЕЧЛсиз, Криштиану эса "Олтин тўп"сиз қолмоқда. Ким "Олтин тўп"ни олди? "Реал" футболчиси Лука Модрич. Шу сабабдан Рамос шартномани узайтириши тарафдориман", - деди Вальдано.
Олдинроқ Рамоснинг хизматларига "Ливерпуль", ПСЖ ва "Манчестер Сити" каби клублардан қизиқишлар бўлмоқда.



