

Ўзбекистон "Пахтакор" стадионида Россияни қабул қилди.
Мезбонлар ўйинни фаол бошлаб, ўз сўзларини айтишди. 5-дақиқадаёқ бурчак зарбасидан сўнг Виктор Мелёхин тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди — 1:0!

Биринчи бўлим кескин курашлар остида ўтди. Россия ҳисобни тенглаштириш йўлларини излади, Ўзбекистон эса устунликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Бироқ жамоалар танаффусга 1:0 ҳисобида йўл олишди.
Танаффусдан сўнг Ўзбекистон дарҳол иккинчи голни урди. 47-дақиқада Беҳруз Каримов фарқни оширди — 2:0!
Ғалаба яқиндек туюлганди, аммо Россия ўйинни бутунлай ўзгартириб юборди. 69 ва 76-дақиқаларда Николай Комличенко голлар уриб, дублни расмийлаштирган бўлса, 79-дақиқада Алексей Миранчук меҳмонларнинг учинчи тўпини киритди.
Финал ҳуштаги! 2:3 — Россия терма жамоаси ғалабани илиб кетди!
Икки тўп фарқи билан олдинда боришдан мағлубиятгача. "Пахтакор"да ҳақиқий футбол драмаси юз берди...
Шаҳзода Тожиева



