

Россиянинг “Forbes” нашри ҳисоб-китобларига кўра, Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида ўтказиладиган баҳсга 30 мингдан ортиқ чипта сотилган. 35 минг томошабинга мўлжалланган стадионда аншлаг кутилмоқда.
Учрашув чипталари нархи 75 мингдан 1 миллион сўмгача белгиланган.
Нашрнинг тахминий ҳисоб-китобига кўра, 30 мингта чипта сотилганда умумий тушум 16,6 миллиард сўмни ташкил этади. Стадиондаги барча 35 мингта ўрин сотилган тақдирда эса бу кўрсаткич 19,4 миллиард сўмга етиши мумкин.
Таққослаш учун, 2022 йилдаги Ўзбекистон – Россия учрашувига тахминан 14 минг томошабин ташриф буюрган эди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бугун, 12 ноябрь куни соат 20:00 да бошланади.



