

Каннаваро Жаҳон чемпионатида нидерландиялик ҳимоячи Виржил ван Дейк билан гаплашганини ва у Италия чемпионатида ўйнаб кўриш истаги борлигини айтганини маълум қилди. Унинг фикрича, жисмоний куч ва тезликка эга Ван Дейкни "Милан" сафида кўриш ажойиб бўларди.

“2006 йили йили Зидан Матераццига бош билан зарба бермаганида, “Олтин тўп” совринини ютишим анча қийин кечарди. Ҳозирги ҳимоячилар орасида "Олтин тўп"га даъвогар сифатида "Барселона" футболчиси Пау Кубарсини тилга оламан”.
Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги шогирди Абдуқодир Ҳусановни алоҳида эътироф этди ва Италия терма жамоасига ҳам тўхталиб ўтди:
"Унда даҳшатли жисмоний имкониятлар бор, лекин у ҳали сайқалланиши керак бўлган олмос. Доим соатига 300 км тезликда ҳаракат қилади — баъзан тўпни олиб қўяди, баъзан эса кечикиб, қанот ҳакамини ҳам уриб юборади. Бу нормал ҳолат, бунинг устида ишлашимиз керак.
Италия кўп гол ўтказиб юбораётгани алоҳида ҳимоячиларнинг эмас, балки жамоавий прессинг ва тўпни қайтариб олиш тизимидаги муаммолар билан боғлиқлигини таъкидлади.



