

Шу орқали жамоа турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаши аниқ бўлиб улгурди.
ЎзПФЛ жамоанинг ўтиш ўйини бўладиган стадион номини маълум қилди.
“Плей-оффда қўқонликларга эҳтимолий “Андижон” рақиблик қиладиган бўлса, учрашув Намангандаги “Марказий” стадионда ўтказилади. Қолган барча ҳолатларда ўйин “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади”, - деб ёзилади баёнотда.
Қўқонликларнинг рақиби 30-турдан кейин Суперлига турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаган жамоа бўлади.



