

"Интер Майами"нинг 38 ёшли ҳужумчиси терма жамоа ихтиёрига чап сон орқа мушакларидаги чарчоқ (жароҳат аломати) билан етиб келган эди.
"Лео ўзини яхши ҳис қилмоқда. У машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳда ўтказди ва бу яхши белги. У бутунлай алоҳида шуғулланаётгани йўқ, аста-секин спорт формасини тиклаб бормоқда. Эҳтимол, Лео ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиб, ушбу икки баҳсдан бирида бир неча дақиқа ҳаракат қилар. Бу эртага бўладими ёки кейинги ўйиндами, буни кузатамиз. Аммо у ўзини анча яхши ҳис қилмоқда ва бу бизга хотиржамлик бағишлайди", — дея Скалонининг сўзларини келтиради ESPN.



