

ОЧЛ Элит. 1-тур
Жидда, "Кинг Абдулла Спорт Сити" стадиони
"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) — "Пахтакор" (Ўзбекистон) 1:1
Голлар: 86 - Фламарион Фильо, 90+3 - Фирас Ал-Брикан
Ҳакамлар: Абдулла Жамали (Кувайт)
Қанот ҳакамлари: Сауд Ал-Шемали, Али Жрақ (Кувайт)
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Исса (Ливан)
VAR: Абдулла Араб, Аммар Ашканани (Кувайт)
Комиссар: Али Жебрил (Фаластин)
"Ал Аҳли": 16.Эдуар Менди, 4.Ибраҳима Диаби (6.Валентин Атангана, 62’), 13.Галено (11.Мешал Ал-Мутайри, 53’), 15.Саид Бааттиа, 17.Иван Тони (9.Фирас Ал-Брикан, 68’), 20.Матеус Мартинс, 28.Мерих Демирал (5.Муҳаммад Сулаймон, 68’), 31.Саад Балобаид, 46.Райан Ҳамед, 47.Салеҳ Абу Алшамат, 66.Наиф Масуд (8.Эдуард Сперцян, 46’)
Захира: 62.Абдуллоҳ Абдо, 72.Салмон Ал-Жадани, 3.Рожер Ибаньес, 7.Франсиско Тринкао, 21.Абдуллоҳ Радиф, 25.Файсал Фаллатаҳ
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин (5.Мортеза Пуралиганжи, 46’), 8.Дилшод Саитов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 10.Акмал Мозговой (13.Муҳаммадали Дилшодбеков, 87’), 17.Достонбек Ҳамдамов (50.Фламарион Фильо, 68’), 21.Башар Ресан, 23.Абдурауф Бўриев, 29.Айман Ҳусайн (90.Стивен Чинеду, 69’), 34.Шерзод Насруллаев (7.Ҳожиакбар Алижонов, 78’), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов
Захира: 25.Расул Маматов, 35.Санжар Қувватов, 6.Сардор Мирқобилов, 26.Даврон Тўлаганов, 33.Қувончбек Сайдалиев, 44.Диёр Эрманов
Огоҳлантиришлар: 63 - Иброҳим Ибрагимов, 64 - Салеҳ Абу Алшамат, 90+6 - Эдуард Сперцян
90+7. Ўйин якунланди.
90+6. Сал қолса яна бир гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди… Ҳайриятки, тўпга “Ал Аҳли” футболчилари ета олмади.
90+4. Ҳаа, аламги бўлди, дўстлар. Боя Башар шеригига паст бериб, иккинчи голни урганида борми…
90+3. ГОЛ. Фирас Ал-Брикан ҳисобни тенглаштирди. Сперцяннинг ерлатиб берган зарбасини Назаров қайтарди, сўнг уни Фирас дарвозага жойлаб қўйди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
89. Башар ҳужумда яхши вазиятга эга бўлди, аммо дарвозага зарба бера олмади.
89. “Ал Аҳли” футболчиси “Пахтакор” жарима майдончаси ичида йиқилди, бош ҳакам ҳеч қандай қоидабузарлик йўқлигини билдирди.
87. Энди ўйиннинг сўнгги дақиқала “ёнади”!
86. ГОЛ! Фламарион ҳисобни очди!!! Ажойиб комбинация, Чинедунинг ажойиб узатмасидан сўнг Фламарион дарвозабоннинг устидан тўпни ошириб қўйиб, гол урди!
84. Эндиги зарба эса Сперцяндан бўлди! Буниси ҳам ноаниқ.
82. Салеҳ Абу Алшаматнинг узоқдан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
80. Энди Мозговойга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. Боя Шерзоднинг ўрнига Алижонов ўйинга қўшилганди.
76. Насруллаев жароҳат олган кўринади, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
72. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.
72. Ал-Бриканнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
69. Ҳар иккала жамоа сафида иккитадан ўзгариш амалга оширилди.
67. Балобаиднинг ерлатиб бурчакка йўллаган зарбасини Назаров бартараф этди!
64. Икки дақиқа ичида икки жамоа вакилига биттадан сариқ карточка кўрсатилди.
59. Диаби жароҳат олди, унга нисбатан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У ўзгартирилиши кутилмоқда.
58. Ҳамдамов олдинга яхши юриш қилаётганди, бироқ рақиб ортидан келиб тўпни олиб қўйди. Ўнг қанотда Мозговой очиқ эди…
55. Башарнинг зарбасидан сўнг тўп рақибга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси “Пахтакор” фойдасига.
54. Айман чамаси 24 метрлардан зарба бермоқчи бўлди, бироқ тўп оёққа тушмай қолди…
52. Бурчакдан узатилган тўпни Райан Ҳамед бош билан дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.
49. Мезбонлар яна олдинга ўтмоқда, аммо ҳужумлари хавфли кўринмаяпти. “Шерлар” ҳимояси фаол қаршилик кўрсатмоқда.
46. Ҳар икки жамоа сафида биттадан ўзгариш амалга оширилди.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди.
45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
34. Ўйин темпини юқори деб бўлмайди, баҳс асосан майдон марказида кечмоқда.
29. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.
25. “Шерлар”дан айтарли вазият бўлмади ҳали-ҳамон.
20. Бурчакдан узатилган тўпни Тони дарвозага йўллади, аммо ноаниқ кетди.
12. Таҳсин “шерлар” жарима майдончаси ичида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатни бартараф эта олди.
5. Айманга нисбатан рақиб жарима майдончаси ичида тирсакда жароҳат етказилди, бироқ ҳолат пенальтига тортади дея баҳоланмади.
4. Назаровнинг хатосидан сўнг сал қолса мезбонлар дарвоза олдида хавфли ҳолат келтиришлари мумкин эди…
2. Илк дақиқаданоқ мезбонлар ҳужумга ўтиб, дарвоза томон зарба йўлланди, аммо аниқ бўлмади.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-тур баҳси - "Ал Аҳли" — "Пахтакор" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



