Аргентина Мессисиз ЖЧ-2026 олдидан Гондурасни мағлуб этди

7 июн 2026, 07:55
Тошкент вақти билан тонгда ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва унда Аргентина терма жамоаси Гондурасдан устун келди.

Баҳс 2:0 ҳисобида якунланди.

Ўйиндаги ҳисобни 37-дақиқада пенальтини аниқ амалга оширган Лаутаро Мартинес очди. Иккинчи бўлим бошида эса айнан у Жулиано Симеонега голли узатма етказиб берди.

Аргентиналиклар етакчиси Лионель Месси бутун учрашувни захира ўриндиғида ўтказди.

Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026да иштирок этади. "J" гуруҳида уларга Жазоир, Австрия ва Иордания рақиблик қилади.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›