МЮ "Барселона" футболчисининг товон пулини тўлашга тайёр
09 мар 2018 15:15
Янгиликлар
МЮ "Барселона" футболчисининг товон пулини тўлашга тайёр
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Юмтити фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, МЮ вакиллари қишки трансфер ойнасидан бери франциялик агентлари билан алоқада бўлиб турибди.
"Юнайтед" Юмтитига йиллик маоши 9 млн. евро бўлган шартнома таклиф қилмоқда. Манкунианлар футболчининг битимидаги 60 млн. евролик товон пулини тўлашга тайёр.
Юмтити трансферига МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи қизиқмоқда. У бир неча бор футболчи билан боғланиб, телефон орқали суҳбатлашган.
"Барселона"дагилар ҳимоячи билан шартнома узайтириш ниятида, бироқ 9 млн. евролик маошни жуда катта деб ҳисоблашмоқда. Юмтити эса айнан шундай маош истамоқда. Каталонияликлар бу муаммони ЖЧ-2018 бошлангунга қадар ҳал қилишмоқчи.
Фикрлар