UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  0 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  27 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  124 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7

Мини-футбол бўйича "Тошкент вилояти ҳокими кубоги" турнирида паркентликлар ғолиб бўлишди Янгиликлар

Мини-футбол бўйича "Тошкент вилояти ҳокими кубоги" турнирида паркентликлар ғолиб бўлишди

Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 11 ноябрдаги 1 ОТ-4-6090 сонли баёнига асосан 2020 йил 8-29 февраль кунлари вилоятда мавжуд ташкилотлари ва бошқармалари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Тошкент вилояти ҳокими Кубоги" бўлиб ўтди.

26 та жамоа қатнашган мазкур мусобақанинг ҳудудий босқичлари вилоятнинг Олмалиқ, Нурафшон, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларида ташкил этилди. 

Ҳудудий босқичларда муваффақиятли қатнашган Паркент ТТБ, "Металлург" (Олмалиқ), "Аммофос-MAКСAM" (Олмалиқ) ҳамда Янгийўл жамоалари ярим финал йўлланмаларини қўлга киритишди. Финал йўлланмалари учун қуйидаги жуфтликлар ўзаро рўбарў келишди:

Паркент ТТБ - "Аммофос-MAКСAM" (Олмалиқ) – 9:4

"Металлург" (Олмалиқ) – "Янгийўл" – 5:2

Мусобақанинг финал учрашувлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт манежида уюштирилди. Мусобақанинг очилиш маросимида Тошкент вилояти футбол ассоциацияси вице-президенти Асқар Жадигеров сўзга чиқиб, барча иштирокчиларга омад тилади. Дастлаб, учинчи ўрин учун кечган беллашувда "Янгийўл" жамоаси "Аммофос-MAКСAM" (Олмалиқ)ни 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ҳал қилувчи финалда эса Паркент ТТБ футзалчилари "Металлург" (Олмалиқ) жамоасини 10:3 ҳисобида доғда қолдириб, "Тошкент вилояти ҳокими Кубоги"ни қўлга киритишди.

Шундан сўнг, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий, маънавий ва маърифий ишлар бўйича котибият мудири Азамат Камалов қатнашди. Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан таъсис этилган эсдалик совғалари ва Кубокни ўз эгаларига топширилди.

Қуйидагилар "Тошкент вилояти ҳокими Кубоги-2020" мусобақасининг энг яхшилари деб топилди:

"Энг яхши дарвозабон" – Лазиз Хўжааҳматов (Паркент ТТБ)

"Энг яхши ҳимоячи" – Эркин Худоёров ("Металлург")

"Энг яхши ҳужумчи" – Бекзод Тожибоев ("Аммофос-MAКСAM")

"Энг яхши ўйинчи" – Андрей Снетков (Янгийўл)

Ушбу тадбирдан олинган расмларни томоша қилинг:


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика