"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи
09 окт 21:15
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Харри Магуайр билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Бу ҳақда Фабрицио Романо маълумот бермоқда. 32 ёшли фулбэкнинг клуб билан келишуви ушбу мавсумдан кейин якунига етади.
Сўнгги кунлар давомида клуб ва футболчи ўртасида учрашувлар кўпайган. Томонлар шароитларнинг навбатдаги босқичини келишишлари керак.
Клуб раҳбарияти Магуайрнинг жамоадаги етакчилик ҳусусияти ва ҳиссасидан мамнун бўлмоқда.
Магуайр 2019 йилда манкунианликлар таркибига келиб қўшилган ва шу даврдан буён 253 ўйинда қатнашиб, 16 гол ва 9 ассист қайд этган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар