Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"
09 окт 22:17
Янгиликлар


Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"
"Барселона"нинг АҚШда ўйнашига норозилик билдирган Френки де Йонг ҳақида клуб президенти Жоан Лапорта фикр билдирди.
Олдинроқ "Барселона" - "Вильярреал" учрашуви 20 декабрь куни Майамида бўлиши маълум қилинганди.
Каталония клуби ярим ҳимоячиси эса ушбу ҳолатни турнир ва футболчиларга бўлган ҳурматсизлик сифатида қиёслади.
"Ўйин ўша ерда бўлади - буни УЕФА ва ЛаЛига танлади ва қарор чиқарди. Бизга қаерда ўйнашимиз айтилса, ўша ерда ўйнаймиз. Майамига бориш керакми, борамиз. Футболчиларнинг ўз шахсий фикри бор ва мен буни ҳурмат қиламан.
Бу ғояни биз ҳам қўллаб-қувватладик. АҚШ - ўсиб келаётган бозор, мавсумолди йиғинлар орқали у ердагилар билан яхши муносабатлар ўрнатдик", - деди Лапорта.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар