ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди

Mirjalol Normatov
9 окт 2025
Жазоир термаси ЖЧ-2026 финал босқичига йўлланма олди.

Владимир Петкович шогирдлари саралашнинг G гуруҳи 9-турида Сомали мамлакатига сафар уюштирди ва Муҳаммад Амуранинг дубли ҳамда Риёд Маҳрезнинг голлари эвазига йирик ғалаба қайд этди.

Шу орқали жамоа сўнгги тур олдидан 2-ўриндаги Уганда термасидан 4 очкога ўтиб кетди ва мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Жазоир термаси ЖЧ-2026га йўлланма олган 20-терма жамоага айланди.

9 окт 2025, 21:00
Somalia — Algeria
0 – 3
Тугади


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia