Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?
09 окт 22:51
Янгиликлар
Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?
Эртага Россия ҳамда Эрон термалари иштирокида ўртоқлик ўйини ўтказилади.
Ушбу учрашув олдидан Россия термаси бош мураббийи Валерий Карпин матбуот анжуманида Эронни сўнгги йиллардаги энг жиддий рақиблардан бири деб атади.
"Эрон - энг жиддий рақиблардан бири. ФИФА рейтингига эътибор қаратмасликни сўраган бўлардим. Европа, Лотин Америкасида даража умуман бошқача. Ушбу терма билан икки йил олдинги ўйинимизни ўрганар эканман, уларни Нигерия ва Сербия билан тенг кўришим мумкин.
Уларнинг кучли томонлари жуда кўп. РПЛда ўйнайдиган футболчилари ҳам бор. Азмун ўйнамайди, шу сабабли унга эътибор қаратмасак ҳам бўлади. Бизда диққатли бўлишимиз керак бўлган рақиб футболчилари етарлича. Бу борада тизимли ишлаяпмиз", - деди Карпин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар