

- Жаноб Радманович, ҳозирги вақтда Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши кенг муҳокама қилинмоқда. Сиз ҳам бундан хабардорсиз. Ушбу янгилик ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биз бу ҳақда ҳеч нима билмаймиз.
- Демак, сиз ҳам ушбу янгиликни ОАВ орқали билдингиз, тўғрими?
- Ҳа. Биз ҳам ҳеч нимадан хабардор эмасмиз. Нима бўлишини билмаймиз. У яқин кунларда келишини эшитдим.
- ЎФА сизларни, яъни амалдаги мураббийлар штабини ушбу ишлар ҳақида огоҳлантирдими? ЎФА сизларни хабардор қилдими?
- Бу сир бўла қолсин ва мен ушбу сирни айта олмайман. Каннаваро балки келар, балки келмас. Бу ҳали аниқ эмас ва нима бўлишини ҳеч ким билмайди.
- Демак, сизнингча музокаралар ҳали тугаман тўғрими?
- Ҳа.
- Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штаби терма жамоани Малайзиядаги ўртоқлик ўйинига олиб борадими ёки бунга қадар янги мураббий тайинланадими? ЎФА амалдаги мураббийлар штаби учун Малайзияга авиачипта олганмикин?
- Барчаси душанба куни ҳал бўлади. Мен ҳозирча ҳеч қандай маълумотга эга эмасман.




