UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  6 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   7 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  46 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  15 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани) Янгиликлар

Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Миллий футбол марказида янги бош мураббий Фабио Каннаваро, ёрдамчи мураббий Тимур Кападзе ва ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Келганлар учун раҳмат. Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Мен учун катта шараф. Ассоциация сўнгги икки йилда кўплаб ёш футболчиларни тарбиялади. Ўзбекистонга келишимининг сабабларидан бири шу. Мен бу ерда барчасини ўзгартириш эмас, мен у йўлни давом эттиришни истайман. Менга жуда мотивацияга тўламан. Футболчиларни тезроқ майдонга бошлаб тушишни хоҳлайман. Агар бирор саволларингиз бўлса, марҳамат.

Ўзбекистонда кўп вақт бўламан. Ўзим билан ҳатто велосипедимни ҳам олиб келдим", – деди Каннаваро.

"ЎФА раҳбариятига раҳмат. Тўрт йил давомида яхши натижаларга эришдик. Қўлдан келганча ёрдам берамиз. Терма жамоа ҳамма нарсадан устун, ким ишлашидан қатъи назар. Олдимизда Жаҳон чемпионати бор. Термамизга мухлислик қиламиз", – Кападзе.

- ЎФА эълон қилинган постда Тимур Кападзе номи йўқ. Ҳозир бу ерда Кападзени "ёрдамчи мураббий" дея кўрсатилган. Кападзе штабдан ўрин олдими ёки йўқ?

- Ҳозирча йиғинда ёрдамлашаман. Кейин эса вақт кўрсатади. Ҳозир Каннаваро янги, футболимизни ўрганиб олгунча шу ерда бўламан.

- Мураббий учун дастлабки синовлардан бири Уругвайга қарши ўйин. Италия билан ўртоқлик бўлар, балки...

- Ҳозир мундиалдамиз. Италия ҳали мундиалда эмас. Афсуски, Италия ҳали ЖЧда эмас. Ҳозир футбол фақақт Европада эмас. Мен кўп жойларда ишладим ва, айниқса, Осиёда. Осиё футболи қандай даражада эканлигини биламан. Муамммо Италияга қарши ўйнашда эмас, Осиё терма жамоалари ҳам кучайиб олган. Сабаби Осиё футбол мамлакатлари ўз футболига кўп пул ажратишмоқда. Айниқса, ёшлар футболига. Италияга қарши ўйнасак, муносиб қаршилик кўрсата оламиз.

- 8 ойда ЖЧда яхши натижа қайд этадиган жамоа туза олишингизга ишонасизми?

- Терма жамоа аллақачон рақобатбардош бўлиб улгурган. Яхшилаш керак бўлган жиҳатлар кўп, албатта. Муҳими интенсивликни ошириш. Осиё ва Европа футболи фарқи интенсивликда. Бу ҳақда ЎФА билан гаплашаман. Бутун ўйин давомида темпни ушлаб тура олиш керак ва фақат шундагина ғалаба қозониш имконияти ошади. Жисмоний жиҳатни назорат ва яхшилаш керак. Барча жисмоний мураббийлар билан гаплашаман. Улар менга барча маълумотларни тақдим этса, яхши бўларди. Менимча, бу ерда ҳеч ким Жаҳон чемпионатида қатнашмаган. Мен шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

+9   
06 окт 17:34:47
Isroiljon Qosimov
Бўлди,фитна қўзғамасдан бирлашадиган вақт келди.Каннаварони қўллаб қувватлайлик!!!
+7   
06 окт 18:01:53
Behzod_Uzbekistan
Энг куп Шомуродовга яхши бупти. Итальян тилида мазза килиб гаплашади. Анчадан бери итальянчани согииниб колгандир. Хам Каннаварони узиям фикрини тарижимонсиз тушунтиради
+6   
06 окт 17:54:11
Rustam Ruziyev
"Ўзбек палови ёқдими", " Қайси футболчимиз Италияда тўп сура олиши мумкин ", "Шомуродов Италияда ўйнаганида ўйинларини кўрганмидиз" , "Ўзбекистон ЖЧда Италия билан бир гуруҳга тушса нима қиласиз" , "Қайси футболчимиз Реалда ўйнаши мумкин" деган "шедевр" саволларни беришмадими?))))
+6   
06 окт 17:40:25
Ochilov Farobiddin
Манабу ўрикзордан олинганга ўхшайдиган сифатсиз хунук форманихам ёқ қилишса хаммаси зўр бўлади. Майли кўп ютворсаям бизди футболчилар ўзидан Месси ясаб олади, кўп кўрганмиз, шу югуриб, интенсив футбол ўйнаб бир термага ўхшаб ўйнаса бўлди бизга ,
+5   
06 окт 17:58:42
assassin
Ким тренер булишини нима фарки бор барибир натижа курсатса яхши ютказса ёмонлайверасизларку. Факат фамилия узгаряпти холос. Косимов Абрамов Бабаян Купер Кападзе хаммасини сукишганини шу сайтда укиб чикканмиз.
+5   
06 окт 17:56:28
nodir sharipov
Isroiljon Qosimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бўлди,фитна қўзғамасдан бирлашадиган вақт келди.Каннаварони қўллаб қувватлайлик!!!
Oldin ishini koʻraylik, qoʻllab-quvvatlash keyin ham boʻlaveradi.
+3   
06 окт 18:20:06
Don K'arleon
Хозирги замонда ҳар бир сохада ОАВнинг ўрни жуда катта, лекин журналистлар буни суистемол қилмасалар яхши бўларди. Каннаваро олиб келиндими, рахбарлар шуни мақул кўришдими бас, уни қўллаб-қувватлаб унинг атрофида жипслашишимиз шарт! Ҳали иш бошламасидан туриб мухлисларни унга нисбатан негатив фикр уйғотишга харакат қилманг, Купер давридаям обективда тушган беўхшов расмларнини қўярдиларинг у мавзусидаги мақола ёки хабарларга. Хозир ҳам Канаварони шундай холатда ушлабсилар обективда Копадзедан эса жабрдийда фаришта ясаб кўрсатмасинлар. Лекин хурматли журналистлар шуни унутмангки, хозирги халқни онгини манипуляция қилиш имконсиз, ҳамманинг ўзини мустақил фикри бор
+2   
06 окт 18:00:09
uzb
Темурни расмига қарангла,намунча хомуш тортмаса бу? Прездинтликдан кетмаяпсану бор йуғи терма мурабийлигидан кетдинг халос,энди санга хеч қандай босимлар булмайди, мазза қилиб 3 та 7лик мошинангда сайр қилиб юрсан,Ахад Қаюм билан пойга уйнайсан,униям 3та 7ли рақамли мошинаси бор ))) таниқлилар 3 та 7ликда юруш керакда узи,газини бос мулла Темур ))
+2   
06 окт 17:48:57
Abdullo Rahimov
Cannavaroni opkelish tavakkal terma tavakkal qiladigan joymas
+2   
06 окт 17:45:20
Muzaffarxon Hoshimiy
Nagli ustidan kulishdan boshqa narsa emas oldingdan o'tgan suvni qadri yo'q
+2   
06 окт 17:35:04
Rahimjon85
Кучук билан жужани канча килма тарбия ит булур товук болур асло болмас одамий, Канавара хуш келибсан Узб мтж ва Канаварага омад.
+1   
06 окт 19:07:14
Rustam Ruziyev
uzb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бунақа саволларнику секин секин беришлари табий хол))) далбаёпсимон журналистлар бизда тиқилиб етибдию ))
"Ўзбек қизлари ёқдими" деб савол берадиган чўчқатабиатли даюслариям бор лекин
+1   
06 окт 19:07:03
Бахрам Ахматжанов (B&A)
Мақола савиясини эшик қисганми? Жумлалар бир бирини танимаймиз деяпди
+1   
06 окт 18:54:23
Лацио Пахтакор
Кападзе анча ҳафа.
+1   
06 окт 18:41:33
Futbol Uchun
Журналистлар бизга Рим Папаси келмади Италия термасига биз билан ўйнашга топшириқ бергани оддий бир футболчи мураббий холос.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика