UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

"Металлург" - "Бухоро". Превью Янгиликлар

"Металлург" - "Бухоро". Превью

28-29 апрель кунлари олий лиганинг 8-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ушбу турда “Бухоро” сафарда Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

“Металлург” ва “Бухоро” олий лигада жами 36 бор ўзаро куч синашган. Ўтказилган учрашувларнинг 17 тасида бекободликлар, 15 тасида бухороликлар ғалаба қозонишган. Атиги 4 та учрашувда дуранг қайд этилган.

Қизиқ томони, тўплар нисбати бўйича мутлоқ тенглик бўлиб турибди – 50:50. “Бухоро”нинг “Металлург” устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 4:0 бўлса, “Металлург”да бу кўрсатгич 3:0га тенг. Бу рақиблар ўртасида энг сермаҳсул учрашув 2014 йилги мавсумда кузатилган. Бекободда кечган учрашувда жами 7 та тўп киритилган ва якунда мезбонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ўзаро учрашувларда “Металлург” 55 очкони, “Бухоро” 49 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

ФАКТ: “Бухоро” ўз тарихида Бекободдан атиги икки марта ғолиб сифатида қайтган. Дастлабки ғалаба 2015 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида кузатилган. Ўша учрашувда Мельзиддинов ва Фоминнинг голлари бухороликларнинг илк ғалабасини таъминлаган. Ўтган, 2016 йилги мавсумда “Бухоро” Бекободдан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Ўша учрашувда Чемиртан ҳисобни тенглаштирган бўлса, Шавкат Саломовнинг 90-дақиқада киритган голи “Бухоро”нинг кетма-кет иккинчи бор “Металлург”ни сафарда мағлуб этишига замин яратган.

Бекободда ўтган сўнгги 5 та учрашув:
24.09.2016 “Металлург”-“Бухоро” 1:2  
30.10.2015 “Металлург”-“Бухоро” 1:2  
22.08.2014 “Металлург”-“Бухоро” 4:3  
29.06.2013 “Металлург”-“Бухоро” 2:1  
13.05.2012 “Металлург”-“Бухоро” 2:0   

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика