Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди

Alisher Ostonov
29 дек 2026, 01:49
"Ал Насср" форварди Криштиану Роналду "Globe Soccer Awards"да 2025 йил якунларига кўра, "Яқин Шарқнинг энг яхши футболчиси" совринини қўлга киритди.

Мукофот учун Карим Бензема ("Ал Иттиҳод"), Салем Ал-Довсари ("Ал Ҳилол") ва Риёд Маҳрез ("Ал Аҳли") даъвогарлик қилганди.

Роналду 2024/25 йилги мавсумда "Ал-Наср" сафида барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда 40 ёшли португалиялик 14 та ўйинда 13 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Роналду кетма-кет учинчи йил ушбу номинацияда ғолиб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/Globe_Soccer