Жорже Жезуш: "Роналду мени "Ал Насср"га чақирганида, чемпион бўлишига ёрдам беришимни айтгандим ва адашмадим"

Aslanov Jasurbek
16 ноя 2026, 23:28
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг алоҳида мақомини таъкидлади.

— Уэльс терма жамоаси Гарет Бэйл каби футболчиларни йўқотгач, йирик турнирларга чиқишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Роналду эса Португалия терма жамоасидан кетди.

— Ҳамиша бир хил мавзу (кулади). Криштиану — Португалия футболи ва миллий жамоаси афсонаси. Биз Криштиануни ҳеч қачон унута олмаймиз.

У билан бир йил бирга ишладим ва у мени "Ал Насср"га таклиф қилганида, унга чемпион бўлишда ёрдам беришимни айтгандим. Ва мен адашмадим.

Бу [Роналдунинг терма жамоадан кетиши] барчамиз биладиган ва тайёр турган реалликдир, — деди мураббий Миллатлар Лигаси доирасидаги Уэльсга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: O Jogo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›