"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади

Khoja
31 дек 2026
“Бухоро” профессионал футбол клуби расмий баёнет билан чиқди.

“Бухоро” профессионал футбол клуби расмий равишда маълум қиладики, клуб директори Шавкат Саломов ўз лавозимида фаолиятини давом эттиради.

Вилоят мутасаддилари “Бухоро” профессионал футбол клубининг амалдаги раҳбариятига тўлиқ ишонч билдиради.

Ҳозирги босқичда асосий вазифа — клуб фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда белгиланган спорт ва ташкилий мақсадларни изчил амалга оширишдан иборат.

“Бухоро” профессионал футбол клуби барча мухлисларига жамоани доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани ва клубга бўлган ишончи учун чуқур миннатдорлик билдиради", - деб фикр билдирилган баёнотда.


KhojaМуаллиф
Манба: @bukharapfc