Манба: Мареска ишдан бўшатилди

Sherzod Nurmatov
1 янв 2026
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска лавозимини тарк этди.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Қарор мураббий ва клуб раҳбарияти ўртасидаги музокаралардан сўнг қабул қилинди. 

Энцо 1,5 йиллик фаолияти давомида икки халқаро мусобақада ғалаба қозонишга улгурди — Конференциялар Лигаси ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида.

Аввалроқ яқин келажакда натижалар яхшиланмаса, Мареска истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар берилган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano