Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда
01 янв 13:42
Янгиликлар
Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда
Бу эса Италияда "Рома"нинг собиқ юлдузини Римга қайтариш эҳтимоли ҳақида миш-мишларга олиб келди.
"La Repubblica" маълумотларига кўра, "Рома" раҳбарияти мисрлик ҳужумчини Италия пойтахтига олти ойлик ижара асосида қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтиш жоизки, айни пайтда Миср терма жамоаси сафида Африка Миллатлари Кубогида иштирок этаётган Салоҳ "Ливерпул"ни бир қатор ҳал этилмаган масалалар билан тарк этган. 33 ёшли ҳужумчи аввалроқ жамоа бош мураббийи Арне Слот қарорларидан ва клубдаги умумий вазиятдан норозилигини очиқ билдирган эди.
Салоҳнинг Римга қайтишидаги асосий тўсиқ — унинг жуда катта маоши. Хабарларга кўра, у ҳафтасига тахминан 400 минг фунт олади. Бундай молиявий шартлар асосан Саудия Арабистони клублари учунгина қўл келади, "Рома" учун эса ҳатто маош сезиларли даражада камайтирилган тақдирда ҳам бу келишув ниҳоятда қийин бўлиб қолади.
Салоҳ жорий мавсум "қизиллар" таркибида 20 ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар