"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади
21 дек 2025 22:50
Янгиликлар
"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади
"Футбол клубимиз бош мураббийи Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади.
Томонлар ўртасида икки йиллик янги шартнома имзоланди. Ушбу қарор клуб раҳбарияти томонидан жамоанинг барқарор ривожи, узоқ муддатли режалари ҳамда профессионал ёндашувни сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинди.
Александр Андреевич ўз фаолияти давомида жамоада интизом, бирлик ва рақобатбардош муҳитни шакллантирди. Унинг тажрибаси, замонавий футболга бўлган қарашлари ҳамда масъулиятли ёндашуви клуб олдига қўйилган вазифаларни амалга оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Клуб раҳбарияти бош мураббийга билдирилаётган ишонч тўлиқ эканини таъкидлайди ва келгуси мавсумларда жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилганини маълум қилади.
Шунингдек, футбол клубимиз фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган Бухоро вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоцияцияси президенти Ботир Комилович Зариповга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
Футбол клубимиз келгусида ҳам ўз олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажариш, мухлислар ишончини оқлаш ва Бухоро футболи нуфузини янада ошириш йўлида бор куч ва имкониятларини сафарбар этади", — дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар
Янги йилда супер лига ўйинларини ва МТЖмизнинг ЖЧ мундиалидаги ажойиб иштирокини кўриш, кузатиш ва завқ олиш ҳаммамизга насиб этсин!