LIVE. ЖЧ. Англия — Конго ДР 0:1 (матнли трансляция)

1 июл 2026, 21:01
Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи доирасидаги баҳснинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатишингиз мумкин.

ЖЧ, 1/16 финал

Англия — Конго ДР 0:1

Голлар: 7 - Брайан Сипенга

Англия: 1. Жордан Пикфорд, 25. Жед-Хотеп Спенс, 2. Эзри Конса, 6. Марк-Израэль Гехи, 3. Нико О'Райли, 8. Эллиот Андерсон, 4. Деклан Райс, 10. Жуд Беллингем, 11. Маркус Рашфорд, 9. Харри Кейн, 20. Чуквунонсо Мадуэке.

Захира: 13. Дин Хендерсон, 23. Жеймс Траффорд, 5. Жон Стоунз, 12. Трево Чалоба, 15. Даниэль Бёрн, 24. Рис Жеймс, 26. Жарелл Куанса, 14. Жордан Хендерсон, 16. Кобби Майну, 17. Морган Рожерс, 21. Эберечи Эзе, 7. Букайо Сака, 18. Энтони Гордон, 19. Олли Уоткинс, 22. Айван Тони.

Конго ДР: 1. Лионель Мпаси, 2. Аарон Ван-Биссака, 22. Шансель Мбемба, 4. Аксель Туанзебе, 26. Артур Масуаку, 8. Самюэль Мутуссами, 14. Ноа Садики, 6. Нгалайель Мукау, 9. Брайан Сипенга, 20. Йоан Висса, 7. Натанаэль Мбуку.

Захира: 16. Тимоти Фаюлу, 21. Маттьё Эполо, 3. Стив Капюади, 5. Дилан Батубинсика, 12. Жорис Кайембе-Диту, 24. Жедеон Калулу, 15. Аарон Тшибола, 18. Шарль Пикель, 25. Эдо Кайембе, 11. Гаэль Какута, 10. Тео Бонгонда, 13. Мешак Элиа, 17. Седрик Бакамбу, 19. Фистон Майеле, 23. Симон Банза.

🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.

🕘 45+7. Биринчи бўлим якунланди.

45+6. Бурчакдан узатилган тўпни Кейн дарвозага йўллади ва яна Мпасидан сейв!

45+2. Мпаси нималар қилмоқда? Дарвоза томон йўлланган зарбасини конголик посбон қайтарди!

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ҳолат ВАРда кўрилди, ҳеч қанақа пенальти йўқ!

43. Конго дарвозабони Кейн билан тўқнашди, ҳужумчи йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда қоида бузилмаганини билдирди.

42. Йоан Висса ўзига узатилган тўпни дарвозагача чамаси 5 метрлардан туриб йўллади, бироқ тўп дарвоза устунига тегди!

4.jpg

35. Қандай вазият?! Решфорд жуда қулай вазиятдан зарба берди, аммо ҳимоячи қайтарди тўпни!

30. Беллингемнинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди!

28. Жарима зарбасидан узатилган тўп Консага тегиб дарвоза томон борди, аммо аниқ бўлмади.

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус эълон қилинди.

21. Энди Конго секин-аста устунликни ўз томонига оғдиришга уринмоқда.

2026-07-01 21.27.41.jpg

18. Инглизлар ҳарқанча уринмасин, айтарли хавфли вазият ташкил қила олмаяпти.

14. Англия босимни оширди, рақиб ҳимоясини “қамаб қўйди”.

9. Масуаку ва Мпаси-Нзо бир-бирини кўрмасдан, майдонда тўқнашди.

8. Тезкор гол урилди ўйинда, буёғинга инглизлар шиддатни ошириши аниқ.

2.jpggettyimages-2283607824-2048x2048.jpg

7. ГОЛ! Сипенга ҳисобни очди! Марказдан узатилган тўпни Брайан дарвозага аниқ йўллади!

4. Дастлабки дақиқаларни африкаликлар фаол бошлашди.

1. Ўйин бошланди!

3.jpg

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи доирасидаги Англия — Конго ДР учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia