Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
30 дек 2025 13:52
Янгиликлар
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе IFFHS талқинида терма жамоа мураббийлари орасида топ-10 таликдан жой олди.
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте кетма-кет иккинчи йил IFFHS талқинига кўра дунёнинг энг яхши терма мураббийи деб эътироф этилди. 136 очко билан у йиллик рейтингда ишончли ғалаба қозониб, Роберто Мартинес ва 2022 ҳамда 2023 йилларда Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) мукофоти соҳиби бўлган Лионель Скалонини ортда қолдирди.
Валид Реграги (CAF) ва Хавьер Агирре (КОНКАКАФ) эса бошқа икки футбол қитъасини намоён этган бўлса, Ўзбекистон собиқ устози Тимур Кападзе (ОФК) рейтингда саккизинчи поғонадан жой олди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар
Омад узбек углони!