

Асосий номзодлар қаторида уругвайлик ярим ҳимоячи Мануэль Угарте бор. Туркия гранди футболчини "Манчестер Юнайтед"дан мавсум охиригача ижарага олиш, кейин эса тахминан 20 млн евро эвазига сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар берди "Caught Offside" манбалари.

Угартенинг услуби "Галатасарой" бош мураббийи Окан Бурукка мос келади. У марказий ҳудудда интенсивлик ва суръатни ошириш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган.
24 ёшли Угарте жорий мавсум ўйин амалиёти билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда: у Премьер-лигада бор-йўғи 477 дақиқа ҳаракат қилди.



