

"Жамоамиз раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш ва рақобатни ошириш учун грузиялик тажрибали ҳужумчи Тома Табатадзе билан 1 йиллик шартнома имзолади.
Маҳоратли ҳужумчи фаолияти давомида Туркия, Латвия, Литва, Грзуия, Қозоғистон чемпионатларида фаолият олиб борган. Шунингдек, Тома юртимизнинг "Навбаҳор" "Нефтчи" ва "Бухоро" каби жамоаларидаги фаолияти билан мутахассислар ва мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган", – дейилади хабарда.

34 ёшли форвард якунланган мавсум бухороликлар либосида 20 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 1 та голга ассистентлик қилган эди.



