

"22 ёшли марказий ярим ҳимоячи Билол Туплиев энди "темирйўлчи".
"Бухоро" жамоасида ажойиб мавсум ўтказган, 37 ўйинда 3 гол ва 1 ассист қайд этган Билол Туплиев 2026-йилда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади", – дейилади "темирйўлчилар" матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ "Локомотив" "Пахтакор"да деярли ўйнамаган дарвозабонни ортга қайтарганди. Бундан ташқари, клуб Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси ва австралиялик бўйдор ўйинчи билан шартнома тузаётгани маълум қилинган эди.



