Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди
01 янв 18:12
Янгиликлар
Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди
Шу боис клуб ичидаги эътибор энди январь ойидаги трансфер ойнасига қаратилган.
Жамоа бош мураббийи Микель Артета таркибни кучайтиради. "Caught Offside" нашри мураббий январь ойи учун шорт-листга киритган футболчилар рўйхати маълум бўлиб улгурган.
Ҳимоя чизиғи учун кузатилаётган номлардан бири — Давиде Бартезаги ("Милан"). У чап ҳимоя позициясини кучайтириш учун эҳтимолий ечим сифатида қаралмоқда.
Яна бир истиқболли вариант — "Аталанта"нинг ёш марказий ҳимоячиси Онест Аанор. Унинг жадал ривожланиши бутун Европа бўйлаб клублар эътиборини тортган, бироқ "Арсенал" ҳозирча у билан расмий алоқага чиқмаган.

Шунингдек, "Ренн" футболчиси Жереми Жаке (суратда) ҳам "Арсенал" номзодлари рўйхатида бор. У бўйича аввалроқ норасмий музокаралар олиб борилган.
Ярим ҳимояда эса "Арсенал" жамоага қўшимча энергия бериб, таркиб ротациясини таъминлай оладиган вариантларни ўрганишда давом этмоқда. Шу номзодлар орасида Аюб Буадди Артета учун энг истиқболли футболчилардан бири сифатида қараляпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар