UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Англия ва Италия топ-клублари "Гент" футболчисига даъвогар  0 13:16"Сурхон" – "Пахтакор" учрашувини ким шарҳлайди?  4 12:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Тожикистон билан ўйнайди  1 12:30Англия ва Саудия Арабистони клублари Нигерия терма жамоаси дарвозабонига қизиқишмоқда  0 12:08Биринчи лигада янги жамоа пайдо бўлди  7 11:44Германия Бундеслигасида ғалати автогол урилди  1 11:27Футбол тарихидаги энг қисқа шартнома имзоланди: 1 кун!  2 11:00Бензема ОЧЛ чорак финалининг илк ўйинини ўтказиб юборади  0 10:41Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”нинг чемпионлик учун имконияти ҳақида гапирди  5 10:10Хави: “Менимча, бугун яхши ўйин кўрсатмадик”  4 09:38Неймар: «Қачонлардир Месси билан яна бир жамоада ўйнашга муваффақ бўламан»  10 09:10Томас Тухель “Барселона” таклифини фақат бир шарт билан кўриб чиқади  8 08:50Португалия чемпионати. "Порту" - "Бенфика" 5:0  0 08:43Рой Кин “қизил иблислар”нинг мағлубиятига кескин фикр билдирди  13 08:25Лига 1. "Лион" - "Ланс" 0:3  0

Чемпион бўлиш вақти келди — "Навбаҳор" янги мавсумга тайёрми? Бабаянни нима муаммо қийнамоқда? Янгиликлар

Чемпион бўлиш вақти келди — "Навбаҳор" янги мавсумга тайёрми? Бабаянни нима муаммо қийнамоқда?

Теглар :  Навбаҳор
Мамлакатимизда совуқ кунлар ортда қолиб, баҳор нафаси қалбларни илитмоқда. Келаётган ҳафта эса футболимизда ҳам уйғониш палласи бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Футбол баҳорини "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари ОЧЛдаги ўйинлари орқали бошлаб беришади. Айниқса "лочинлар"нинг дебют мавсумида гуруҳдан чиқиши ва "Ал Ҳилол" билан тенгма-тенг беллашиши қитъа аҳлини эътиборини тортиб бўлди. Шундай экан улардан янада яхши натижалар кутилиши табиий. "Лочинлар" стартдаги саудияликлар синовига тайёрми? 

ОЧЛ гуруҳ босқичини эслаб ўтамиз 

"D" гуруҳидан ўрин олган "Навбаҳор" илк турдаёқ "Ал Ҳилол" майдонидан очко билан қайтишни уддалади. Кейинги турларда "Мумбай Сити", "Нассажи Мазандаран" мағлуб этилди. Фақат 1та ўйинда енгилган "лочинлар" 13 очко билан энг яхши иккинчи ўринлар орасида биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди. Демак, натижалар билан танишинг.

"Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" 1:1

Голлар: Ал Булайҳи 90+10 - Тома Табатадзе 52

"Навбаҳор" - "Мумбай Сити" 3:0

Голлар: Жамшид Искандеров 52, Жасур Яхшибоев 58, Дониёр Абдуманнопов 88

"Навбаҳор" - "Нассажи Мазандаран" 2:1

Голлар: Остон Ўрунов 74, Абди (автогол) 90+7 - Реза Азади 44

"Нассажи Мазандаран" - Навбаҳор" 1:3

Голлар: Реза Азади 68 - Игорь Голбан 7, Остон Ўрунов 21, 48

"Навбаҳор" - "Ал Ҳилол" 0:2

Голлар: Малком 68, Салим Ал Давсари 85

"Мумбай Сити" - "Навбаҳор" 1:2

Голлар: Эл Хайати 15 - Жамшид Искандеров 29, Йован Жокич 45+3

"Навбаҳор"ни кимлар тарк этди? Муаммоли позиция қайси?

Жамоа сезиларли йўқотишларга учради. Ўтган мавсумда асосий фигурага айланган Остон Ўрунов, Жасур Яхшибоев, Игорь Голбан, Темурхўжа Абдухолиқов, Даврон Хошимов фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга қарор қилди. Остон Ўрунов ўтган мавсумда наманганликларнинг энг яхши футболчиси бўлди ва 9та гол билан тўпурарликни ҳам қўлга киритди. Шунингдек, Лука Чермель, Шаҳбоз Жўрабеков, Дониёр Абдуманнопов, Милош Милович, Игнатий Нестеров ҳам "Навбаҳор" сафини тарк этди. Уларнинг ўрнига Руслан Жиянов, Сияваш Ҳақназарий, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Гиоргий Никабадзе, Александр Лобанов таклиф этилди. Сайфиев ва Ҳамробеков шубҳасиз "Навбаҳор"нинг қишдаги энг муҳим трансфери бўлди. Бу орқали Самвел Бабаян чап қанот ва таянч зонасидаги муаммони бартараф этди.

 Ҳозирда Самвел Бабаян олдида ўнг қанот ҳимоясини қандай тўлдириш бош оғриқ бўлиб турибди. "Олимпик" футболчиси Саидазамат Мирсаидов мураббийнинг режаларидан ўрин олган ва ўнг қанот ҳимояси унга ишониб топширилаётганди. Лекин "Олимпик" кутилмаганда футболчисини ортга қайтарди ва бу режаларга таъсир қилгани аниқ. Биринчи тахминим Иброҳим Йўлдошевни чап қанот, Фарруҳ Сайфиевни ўнг қанотда. Иккинчиси Жамшид Болтабоевни ўнг қанот ҳимояда кўришимиз ҳам мумкин. Яна бир муаммо бу марказий ҳимоя. Шахсан мен учун бу ҳам жумбоқли бўлиб турибди. Голбан ва Миловичнинг кетиши ҳимоядаги муаммоларни кўпайтирди. Шу боис Филип Ивановичнинг ёнига ким тушиши ўйлантирмоқда. Агарда Болтабоев ўнг қанотдан жой олса, у ҳолда Йўлдошев Иванович билан мудофаа марказида ҳаракат қилади. Ҳужумда Тома Табатадзе ва Гиорги Никабадзе бор. 

Тараддуд Туркияда. Назорат учрашувларидаги натижаларга назар

3 январь куни Тошкентда жамланган жамоа аъзолари 5 январь куни Анталияга йўл олди ва 6 февраль кунига қадар ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Назорат учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди. 

"Оренбург" - "Навбаҳор" 2:2

"Навбаҳор" — "Мауэнсе" 2:0

"Кубань"  — "Навбаҳор"  1:0

"Гэлакси" - "Навбаҳор" 5:0

"Навбаҳор" — "Спартак" (Варна) 1:2

"Навбаҳор" — "Қизилжар" 1:2

Чемпион бўлиш вақти келди 

"Навбаҳор" сўнгги икки мавсумда чемпионликка яқин келди. Лекин сўнгги паллада бир нечта очко етмади. Дарҳақиқат, Самвел Бабаян бошчилигида кетма-кет икки йилдан буён кучли учликдан жой олиб келаётган "лочинлар"ни бу йил чемпионликдан бошқа нарса қониқтирмаслиги табиий. Таништирув маросимида ҳам Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам буни таъкидлаб ўтди. Лекин ундан аввал ОЧЛда "Ал Иттиҳод" тўсиғидан ўтиши керак бўлади. Халқаро майдондаги муваффақиятли старт Суперлигада ҳам ҳамроҳ бўлса ажаб эмас.

"Навбаҳор" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Шу боис ҳар қандай рақибни ютишимиз керак. Чемпионлик йўлида ҳар бир рақиб муҳим ҳисобланади. Мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман",- дейди жамоанинг янги аъзоси Гиорги Никабадзе.

"Агентим менга алоқага чиқиб, “Навбаҳор”дан яхши таклиф бўлаётганини айтди ва узоқ давом этган музокаралардан сўнг, жамоа аъзосига айландим. жамоанинг машғулотида қатнашдим, ҳаммаси аъло даражада! “Навбаҳор”да аввал ҳам турли жамоаларда мен билан бирга ўйнаган футболчилар кўп. Шу боис, ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Албатта, эски дўстларим билан бир жамоада ўйнашим, мен учун ҳам, “Навбаҳор” учун ҳам бир томондан яхши деб ҳисоблайман",- дейди Фарруҳ Сайфиев.

Тахминий таркиб

Айни пайтдаги мавжуд футболчилардан келиб чиқиб "Навбаҳор"нинг "Ал Иттиҳод" билан ўйин учун асосий таркибини тахмин қилишга ҳаракат қилиб кўрдик. Бу албатта тахмин ва ўйинда умуман бошқача жойлашув, схема ва футболчилар ўрин олиши ҳам мумкин. 

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Иброҳим Йўлдошев, Филип Иванович, Фарруҳ Сайфиев, Жамшид Болтабоев, Одил Ҳамробеков, Йован Жокич, Жамшид Искандеров, Руслан Жиянов, Сияваш Ҳақназарий,Тома Табатадзе


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -9   

Фикрлар

+6   
12 фев 18:28:33
Pakhtakor Tashkent
Омад, қани бир уриниб кўрингларчи. Нарги тарафда Рўзиқул акага хам чемпионлик вазифаси қўйилибди, бу вазифани бажаришга Насафда имконият қўпроқ агар таркибдан келиб чиқиб тахмин қилинса.
+5   
12 фев 18:09:33
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
Бўладиган гапни гапиринглар. Доим шунақа мавсумни катта иштаҳа билан бошлайсизларда охирига келиб нари борса 2 ўрин билан чекланасизлар. 1996 йилдан бери чемпионликни кутиб чарчадик. Қуруқ оддий гап билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди яхшиси ҳар қандай ўйинни ютишга ҳаракат қилинглар.
+4   
12 фев 18:19:45
Usmonov Umid
Пахтакор мухлиси булсамда шуни такидлаш лозимки чимпиёнлик асосан Насаф ва Навбахор уртасида буса керак Пахтакор факад ёшларни уйнатади бу йил ёшлар яхши лекин стабилник йук бунга мисол Барса канча ёш эхтидорлар бумасин тажриба барибир мухим. Лекин биз Пахтакорга ишонамиз
+3   
12 фев 18:09:56
Мирхан
4- урин олади
+3   
12 фев 18:08:57
Porlan
Сайфиевни уткани катта ютуг. Агар сотворишмаса АПЛга.
+2   
12 фев 18:31:08
M
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бўладиган гапни гапиринглар. Доим шунақа мавсумни катта иштаҳа билан бошлайсизларда охирига келиб нари борса 2 ўрин билан чекланасизлар. 1996 йилдан бери чемпионликни кутиб чарчадик. Қуруқ оддий гап билан ҳеч нарса қилиб бўлмайди яхшиси ҳар қандай ўйинни ютишга ҳаракат қилинглар.
norm bitta murabbiy shu xarajatlarga bemalol yutib berardi ligani, paxtakor kuchsizlangandi oxirgi 2 ta sezon
+1   
12 фев 18:34:54
Fc Milan20
Saudiyani bu klubidan bemalol o'tsa bo'ladi. Oti ulug', suprasi quruq komanda. O'yinlarini ko'rganman.
+1   
12 фев 18:10:27
MezzA
Serbla qolib endi gruzinlaga etbor qvomz. Seleksiya judayam sustde bizani fudbolda
   
12 фев 19:27:18
Шухратжон Муйсинович
Таркибда ўзгаришлар кўп, шу сабаб ўзаро жамоавий ўйин шаклланиб улгуриш учун вақт керак. Мавсумни 1- расмий ўйини бўлгани учун қийин бўлади
   
12 фев 19:15:32
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Usmonov Umid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор мухлиси булсамда шуни такидлаш лозимки чимпиёнлик асосан Насаф ва Навбахор уртасида буса керак Пахтакор факад ёшларни уйнатади бу йил ёшлар яхши лекин стабилник йук бунга мисол Барса канча ёш эхтидорлар бумасин тажриба барибир мухим. Лекин биз Пахтакорга ишонамиз
Ха, энди Пахтакор соврин ютадиган клубмас, футболчи сотадиган клуб булади. Майли, нега про лигага тушиб кетмайди. Биз мухлислик килаверамиз
-1   
12 фев 21:18:12
Ота макон
Биз мухлислар учун 2-урин жамоаси чемпион хисобланади. Навбахорда барибир таркиб кучли булсада керакли уйинларда мураббий урни билинаябди. Хеч булмаса Насаф, Нефтчи, Сурхон, Андижон, Динамо ва кисман АГМК каби жамоалар бош мураббийлари сингари мутахасислар керак.
-1   
12 фев 20:45:27
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
M фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
norm bitta murabbiy shu xarajatlarga bemalol yutib berardi ligani, paxtakor kuchsizlangandi oxirgi 2 ta sezon
Шуни айтаманда
-1   
12 фев 20:10:30
Миллиар Дер
Бу йил Пахтакор чемпион булмаслиги аник. Колган жамоалар максимал харакат килиши керак бундан фойдаланиб...
-1   
12 фев 19:37:21
ISM -1964 NAVBAHOR
Usmonov Umid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор мухлиси булсамда шуни такидлаш лозимки чимпиёнлик асосан Насаф ва Навбахор уртасида буса керак Пахтакор факад ёшларни уйнатади бу йил ёшлар яхши лекин стабилник йук бунга мисол Барса канча ёш эхтидорлар бумасин тажриба барибир мухим. Лекин биз Пахтакорга ишонамиз
Тугри..лекин чемпионликда нефтчини хам эсдан чикармаслик керак..уларда таркиб кучсиз курингани билан савияли мураббий бор..тактикаси зур деб айтаетганимиз рузикулдан хам кучли...лекин бунисини энди кузда биламиз ким зурлигини..
-1   
12 фев 19:16:27
Оддий Мухлис.
Мирхан фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
4- урин олади
Бахшимисан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика