

Бразилиялик вингер Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин.
Қайд этилишича, футболчининг хизматларига "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда. Трансфер қиймати 50 млн фунтга баҳоланмоқда. Ёзда лондонликлар футболчини сотиб олишга ҳаракат қилганди, аммо "шаҳарликлар" вингерни сотишдан бош тортган.
Савиньо жорий мавсум "Манчестер Сити" сафида 15 та ўйин ўтказиб, уларда 1 та гол ва 2 та ассист қайд этди.



